Шавкат Мирзиёев Вьетнам Миллий мажлиси раиси Чан Тхань Манни қабул қилди
-
Шавкат Мирзиёев Вьетнам Миллий мажлиси раиси Чан Тхань Манни қабул қилди
Ўзбекистон ва Вьетнам визасиз жорий қилиш орқали маданият ва туризм соҳаларидаги алмашинувлар ривожлантиришни режалаштирмоқда
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Вьетнам Миллий мажлиси раиси Чан Тхань Ман билан учрашувида бу ҳақда хабар қилди.
Спутник сайтининг хабар қилишича, учрашувда Ўзбекистон билан Вьетнам ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида янада ривожлантириш масалалари батафсил кўриб чиқилди.
“Маданият ва туризм соҳаларидаги алмашинувларни, шу жумладан,визасиз тартибни жорий қилиш орқали ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди”, - дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарида.
Ҳукуматлараро ва идоралараро мулоқотларга тизимли тус бериш зарурлиги қайд этилди. Жорий йилда Ханой шаҳрида Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва бизнес форумини самарали ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.