феврал 09, 2019 11:37 Asia/Tashkent
  • Арабистонда шиа мусулмони бўлмиш ёш болакай ўлдирилди
    Арабистонда шиа мусулмони бўлмиш ёш болакай ўлдирилди

Арабистонлик шиа мусулмонларидан бўлмиш ёш бола онаси билан Масжидун Набийни зиёрат қилиш учун Мадина шаҳрига кетаётган пайтида фожеали тарзда ўлдирилди. 

Арабистонлик шиа мусулмонларидан бўлмиш ёш бола онаси билан Масжидун Набийни зиёрат қилиш учун Мадина шаҳрига кетаётган пайтида фожеали тарзда ўлдирилди. 

Етти яшар арабистонлик бола Закарё Бадр Али ал-Жобир онаси билан Арабистон шарқидаги ал-Аҳсау минтақасидан Мадинайи мунаввара шаҳридаги "Масжидун Набий"ни зиёрат қилиш учун йўлга отланганида, "Ҳал ат-Тилол" минтақасида ваҳобийларнинг ҳужумига учради. 

Ушбу ҳужум қилган шахс, магазиндаги дераза ойнасини синдириб олиб, ушбу синик ойна билан мазкур ёш болани онасини кўзи олдида томоғини кесиб ташлайди. 

Ҳужум қилган шахс ушбу фожеали жиноятни содир этганидан кейин қўлга олиниб, қамоққа ташланди. Арабистонлик шиалар давлатга қарши эътирозлар жараёнида ҳар доим шиаларга қарши иқтисодий ва сиёсий камситувчи ҳаракатларга ва кескин чораларга чек қўйишларини талаб қилиб келишади.  

Ёрлиқ