май 12, 2019 12:45 Asia/Tashkent
  • Ол Сауд  армиясининг Арабистон шарқидаги шиалар яшайдиган шаҳарчага қилган ҳужумида 8 киши қурбон бўлди

Саудия Арабистони хавфсизлик кучлари мамлакат шарқидаги Қатиф минтақаси Санобес номли шиа муслумонлари яшайдиган шаҳарчага уюштирган ҳужумида 8 нафар қурбон бўлди.

Ал-Олам телеканалининг хабар қилишича, кеча Ол Сауд режими хавфсизлик кучлари   Санбес шаҳарчасини муҳосара қилиб махсус тажҳизотлар билан бирмабир уйларни текширдилар.

Маҳаллай манбаларга кўра, Ол Сауд режими хавфсизлик кучлари  Қатифдаги Алмусаллас минтақасини ҳам  гранатамет билан нишонга олишган.  

Ол Сауд ҳарбийлари шунингдек   йўлларда блокпостлар ташкил қилиб, Қатиф томон Торут оролининг 3 йўлини тўсиб қўйшди. Арабистон хавфсизлик кучлари  " Халқ ҳаракати" нинг бир нечта фаолларини таъқиб этдилар.

Бойликларни адолатсизларча тақсимлангани ва адолатсизликларни авж олгани туфайли 2011 йилдан бери Арабистон шарқида тез тез эътирозлар рўй беради.

Қатиф шаҳри ҳардоим Ол Сауд режимии ҳарибйларнинг ҳужумига дучор бўлади. Ҳозиргача бу ҳужумларда минтақанинг ўнлаб фуқаролари қурбон бўлиб, шаҳардаги юзлаб сиёсий ва маданий фаоллар қўлга олинган.

 

Ёрлиқ