Январ 12, 2023 15:24 Asia/Tashkent
  • Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Саудия Арабистонидаги репрессия қурбонлари билан бирдамлигини эълон қилдилар
    Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Саудия Арабистонидаги репрессия қурбонлари билан бирдамлигини эълон қилдилар

10 та Инсон ҳуқуқлари ташкилоти хусусан, Human Rights Watch ва Amnesty International Саудия Арабистонидаги репрессия қурбонлари айниқса фаоллар, виждон маҳкумлари ва жамиятга таъсир ўтказувчиларини қўллаб-қувватлашга урғу бермоқда.

" Сенд" инсон ҳуқуқлари ташкилоти томонидан нашр этилган инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг қўшма баёнотида, сўнгги йилларда биз Саудия режими томонидан норози овозларни бостириш доимий равишда кучайиб бораётганига  гувоҳ бўлдик. шундай қилиб Саудия Арабистонидаги ҳуқуқ фаоллари, ёзувчилар, университетдагилар ва ислоҳотчи мутафаккирлар тобора кўпроқ таъқиб қилинмоқда.

Бу Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари жабрланган учун адолатга эришиш учун жавобгарликка тортиш саъй-ҳаракатлари зарурлигини таъкидлаб, Бин Салмондан фуқароларнинг ҳуқуқларини поймол қилишдаги ҳар қандай ҳатти-ҳаракатини тўхтатишни сўради.

Ҳозирга қадар Саудия Арабистони хавфсизлик  идораси томонидан ўнлаб шиа мазҳабидаги мусулмонлар қўлга олинган. Саудияда шиа фаоллари ва бу ҳукумат мухолифларини ҳибсга олиниши доимо мавжуд бўлган. Бироқ  Муҳаммад бин Салмон ваоиҳал шаҳзодаси сифатида  2017-йил июнидан бери шиалар ва саудиялик мухолифларни ҳибсга олиш ва репрассия қилиш жараёни сезиларли даражада ошди.

Ёрлиқ