октябр 18, 2023 14:13 Asia/Tashkent
  • Сионистик режимнинг Ғазо халқини геноцид қилиши ва Ғазодаги гуманитар фалокатга бутун дунё муносабат билдирмоқда
    Сионистик режимнинг Ғазо халқини геноцид қилиши ва Ғазодаги гуманитар фалокатга бутун дунё муносабат билдирмоқда

Босқинчи сионистик режиминг Ғазо бўлгасидаги Ал-Муъмадоний касалхонасига ҳужуми ортидан дунёнинг турли муассасалари ва ташкилотларнинг реакцияси ҳамон давом этмоқда ва улар сионистик режим етакчиларини жавобгарликка тортиш зарурлигини таъкидламоқда.

Сионистик режимнинг Ғазо секторидаги касалхонага йиртқичларча ҳужумидан кейин бутун дунё халқлари кўчаларга чиқиб апартеид режимнинг турли давлатларидаги элчихонаси олдида тўпланиб,  сионистик режим байроғқлари ва бу режим расмийлари суратларини  ёқиб, ғазабининг бир қисмини намойиш этишмоқда.

БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш кеча Ғазо бўлгасидаги Ал-Муъмадоний касалхонасига уюштирилган ҳужумни қоралаб, шифохоналар, тиббиёт марказлари, тиббиёт ходимлари ва БМТ муассасалари халқаро ҳуқуқ доирасида ҳимояланганини билдирди.

Араб давлатларининг БМТдаги элчилари ва доимий  вакиллари ҳам БМТ Хавфсизлик Кенгашидан Ғазодаги Ал-Муъмадоний касалхонасининг бомбардимон этилгани ортидан минтақадаги урушни тўхатиш бўйича ўз масъулиятини бажаришини талаб қилдилар.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти- Human Rights Watch ҳам Ғазо бўлгасидаги ушбу касалхонада 500 нафардан ортиқ фаластинликни шаҳид этилиши таърифлаб бўлмайдиган жиноят эканлигини тасдиқлади.

БМТнинг Болалар жамғармаси (UNICEF)  сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги Ал-Муъмадоний касалхонасига уюштирган ҳужумини " қатъий қоралади" ва барча тинч аҳолининг ҳимоя қилинишини талаб қилди.

АҚШ Конгрессининг мусулмон вакили Рашида Талиб эса  X (собиқ  Twitter) ижтимоий тармоғидаги акааунтида Исроил режимининг Ғазодаги Ал-Муъмадоний  касалхонасига қарши жиноятлари акс этан суратларни жойлашириб, шу тариқа Исроил бу касалхонани  бомбардимон этди ва 500 фаластинликни /шифокорлар, болалар ва беморлар/ ни шаҳид қилди деб ёзди.

АҚШ президенти Жо Байденга ҳам  мурожаат қилган Рашида Талиб ўз сўзларида бундай ҳолат Жо Байден ўт очишни тўхтатишга ёрдам беришдан ва кескинликни камайтиришга ёрдам беришдан бош тортганида содир бўлмоқда деб изоҳлади.

Бу мусулмон вакили шунинг уруш жиноятлари бундан ортиқ бўлиши мумкин эмас. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Конгресс аъзоларининг кўпчилиги ўт очишни тўхатиш имкониятларини ҳатто тилга олмагани эса жуда аччинарли деб қўшимча қилди.

Ғазодаги Ал-Муъмадоний касалхонаси нишонга олинди

 

Канада мамлакати Бош вазири Жастин Трюда эса сионистик режимнинг  Ғазодаги Ал-Муъмадоний касалхонасига уюштирган ҳужумини " даҳшатли ва мутлақо қабул  қилиб бўлмас" деб айтди.

Еврокомиссия раиси Урсулла фон дер Лайен ҳам Ғазодаги уушбу касалхонага қилинган йиртқичларча ҳужум жинояти ҳақидаги фактларга аниқлик киритилишини талаб қилиб тиббиёт ходимлари ва тинч аҳоли билан тўла шифохонага ҳужум қилиш ҳеч қандай асосга эга эмас деб эълон қилди.

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича расмийси Жозеф Боррел ҳам сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги Ал-Муъмадоний касалхонасига уюштирган ҳужумида 500 нафардан ортиқ тинч аҳолини қурбон бўлганига жавобан бу даҳшатли воқеанинг айбдорлари жавобгарликка тортилиши кераклигини таъкидлади.

Россия Миллий Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий й Медведев ҳам сионистик режимнинг Ғазодаги Ал-Муъмадоний касалхонасига уюштирган ваҳшиёна ҳужумни "ҳарбий жиноят" ва " фожиали" деб атади.

Франция мамлакати президенти Эммануэл Макрон X ижтимоий тармоғида бугунги қолдирган постида Ғазодаги Ал-Муъмадоний  касалхонасига ҳужумн қоралаб касалхонага ҳужумни ҳеч нарса оқлай олмайди. Тинч аҳолини нишонга олишни ҳам ҳеч нарса оқлай олмайди деб ёзди.

Германия ТИВ эса сионистик режимнинг бу жиноятнини қораламаган ҳолда, " Берлин юзлаб одамларнинг ўлими ҳақидаги хабарардан ҳайратда" деб маълум қилди.

Испания мамлакати ТИВ ҳам сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги Ал-Муъмадойний касалхонасига ваҳшийларча ҳужумида фаластинлик  тинч аҳолини шаҳид бўлганини " даҳшатли қотиллик" сифатида баҳолади ва уни кескин қоралади.

Ёрлиқ