октябр 21, 2023 11:57 Asia/Tashkent
  • Ироқдаги АҚШ ҳарбий базаси яна ракета ҳужумига учради
    Ироқдаги АҚШ ҳарбий базаси яна ракета ҳужумига учради

Ироқ Исломий қаршилик ҳаракати Ироқ шимолидаги АҚШ ҳарбий базасини ракета орқали нишонга олди.

Алмаёдин телеканалининг хабар қилишича,  Ироқ Ислом қаршилик гуруҳи  Арбил шаҳрининг 45 километр узоқлиқда жойлашган АҚШ ҳарбий базасини иккита дрон билан нишонга олди. Ироқ қаршилик кучлари шунингдек, Ироқ шимолидаги Ҳарир номли АҚШ босқинчи кучлари базасига ҳужум қилганини маълум қилди.

Бу ҳужумда ўлдирилганлар ва ёки бу ҳарбий базага етказилиши мумкин бўлганлар ҳақида  батафсил маълумот берилмаган.

Ироқ хавфсизлик манбалари,  Катюша ракетаси Бағдод аэропорти яқинидаги Виктория базаси яқинига келиб тушгани ва хусусда ҳеч қандай зарар келтирилгани ва ё келтирилмагани ҳозирчга маълум эмаслигини баён қилдилар.

Ироқ Исломий қаршилик ҳаракати кеча бу мамлакат ғарбидаги Айн-ул асад АҚШ базасига ракета ҳужуми уюштирилганини маълум қилганди.

Бундан ташқари кеча Дайр-аз- зувр шимоли шарқидаги Конико газ конидаги АҚШ ҳарбий базаси ракета ҳужумига учраганди.

Маҳаллий манбалар бу ҳужум ортидан мазкур базада жойлашган АҚШлик жангариларини шай ҳолат келтирилган ва  АҚШ кирувчи самолётлари ва  вертолётлари ҳам ҳудуд осмонида учав бошлаганини хабар қилди.

Ёрлиқ