ноябр 11, 2023 18:21 Asia/Tashkent

Исломий ва араб давлатлари раҳбарлари Ғазо ҳақидаги учрашувда сионист режимнинг Ғазога ҳужумларини зудлик билан тўхтатишга урғу бердилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Бугун (шанба) Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда Ғазо ва Фаластиндаги мавжуд вазиятни кўриб чиқиш учун ислом ва араб давлатлари раҳбарларининг биргаликдаги навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий бугун Ал-Ақсо масжидини ҳимоя қилиш учун тарихий кун эканини таъкидлаб, Ғазодаги уруш яхшилик ва ёвузлик ўртасидаги уруш эканлигини ва бугун ҳар ким қайси тарафда туришини ўзи белгилаши кераклигини билдирди.

Раисий, Ғазо урушининг тугаши ҳақида таклифлар бериб, қўшимча қилди:Америка тўғридан-тўғри урушга кирди ва сионистик режимнинг орқасида турибди ва бу режимни ўзини ҳимоя қилиш баҳонаси билан фаластинликларга қарши жиноятлар қилишга ундамоқда.

Раисий бу йиғилишда, Фаластин халқи манфаати учун ҳал қилувчи қарор қабул қилиш учун 10 та шошилинч ечим ва таклифлар, жумладан "Ғазо аҳолисини қатлиом қилишни тўхтатиш", "Ғазонинг инсоний блокадасини тўлиқ олиб ташлаш", "Сионистик режимни бу ҳудуддан зудлик билан ҳарбий олиб чиқиш", "ислом мамлакатлари томонидан сионистик режим билан сиёсий ва иқтисодий барча алоқаларни узиб қўйиш”, “Сионистик ва америкалик жиноий етакчиларни таъқиб қилиш ва жазолаш учун халқаро суд ташкил этиш”, “Ислом ўлкалари томонидан Ғазони зудлик билан қайта тиклаш учун махсус жамғарма ташкил этиш" ва "Исломий мамлакатлардан Фаластин халқига гуманитар ёрдам кемалари карвонини жўнатиш" каби таклифдарни билдирди.

Саудия Арабистони валиаҳд

Бу учрашув бошида Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон, Фаластин халқига қарши урушнинг давом этишини қоралаб, ҳарбий амалиётларни зудлик билан тўхтатиш ва Ғазода гуманитар коридорлар яратиш зарурлигини таъкидлади. Саудия валиаҳд шаҳзодаси, шунингдек, халқаро ҳамжамиятнинг Ғазога нисбатан икки томонлама хатти-ҳаракатларини танқид қилди ва Ғазо урушининг давом этишини Хавфсизлик Кенгаши учун муваффақиятсизлик деб баҳолади.

Араб Лигаси Бош котиби Аҳмад Абулғайт ҳам ушбу учрашувда шундай деди:Фаластинликларнинг мажбурий кўчирилиши қабул қилиб бўлмайдиган уруш жиноятидир.

Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳо ҳам бу йиғилишда Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва ёрдам етказилиши учун хавфсиз ўтиш жойлари очилишини исташини билдириб, аниқлик киритди:Фаластин масаласини адолатли ва кенг қамровли ҳал қилиш учун Исроил босқинига барҳам бериш ва мустақил Фаластин давлатини барпо этиш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатлар зарур.

Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос ислом ва араб давлатлари раҳбарларига шундай деди:сионист босқинчи кучлар Фаластин халқига қарши қаттиқ уруш ва қотиллик бошлади ва қизил чизиқларни бузди.

Иордания қироли Абдуллоҳ икинчи ҳам бу йиғилишда урушнинг тўхтатилиши ва Ғазода инсон ўтиш жойларининг қайта очилишига урғу берди:Фаластин масаласи ҳал қилишдаги муваффақиятсизлик учун дунё тавон тўлайди.

Миср президенти

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган Араб ва Ислом саммитида Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий ҳам шундай деди:Ғазо аҳолиси қотиллик, қирғин ва ғайриинсоний ҳаракатларга дучор бўлмоқда, бу эса халқаро ҳамжамият томонидан жиддий чоралар кўрилишини талаб қилади. Ғазодаги фаластинликларга қарши ишғолчи кучлар томонидан содир этилган қонунбузарликлар юзасидан адолатли халқаро тергов ўтказилиши керак.

Туркия Президенти

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳам ушбу йиғилишда Ғазода содир бўлаётган воқеалар ва шифохоналар, диний марказлар ва мактабларнинг шафқатсиз тарзда нишонга олинганини сўз билан тасвирлаб бўлмаслигини айтди ва қўшимча қилди:Ғарб давлатлари ҳатто ўт очишни тўхтатишни сўрамаган ва зулмга жим бўлган ҳар бир киши бунга шерик бўлади.

Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад ал-Сони ҳам халқаро ҳамжамият қотилликларни тўхтатиш учун чора кўра олмаганлигини таъкидлади ва шундай деди:Қачонгача халқаро ҳамжамият Исроилга, худди Исроил халқаро ҳуқуқдан юқорироқда турадигандек муносабатда бўлади?

Ёрлиқ