ноябр 20, 2023 13:28 Asia/Tashkent
  • Ҳизбуллоҳ \
    Ҳизбуллоҳ \" Баркон\" ракеталари билан сионистик режимнинг қўмондонлик марказларига жиддий зарар етказди

Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг сўнги ҳаракати ҳужумларида сионистик режим қуролли кучларининг Бранит казармасидаги қўмондонлик марказларидан бири нишонга олинди.

Ал-Жазира телеканалининг Ливан Ҳизбуллоҳ ҳаракатига таяниб хабар қилишича, ливанлик кучлари 2 та " Баркон" ракетаси билан сионистик режимнинг Бранит казармасида жойлашган 91-дивизиясининг қўмондонлик марказини нишонга олди ва бу ракеталар мўлжалланган нишонга тўғридан тўғри зарба берди.

Ҳизбуллоҳ ҳаракати сўнгги 48 соат ичида чегара чизиғи бўйлаб сионисти крежим позициялариг қарши 21 дан ортиқ амалиёт ўтказди. Бу амалиётларда сионистик режимга қарашли Ҳермес 450 учувчисиз учоқлари йўқ қилинганига қўшимча, ер-ҳаво ракета билан бир қанча сионистлар ҳам ҳалок бўлди ёки жароҳатланди.

Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг бу кетма-кет операциялар босиб олинган ҳудудлар шимолидаги таҳлилчилар ва аҳоли пунктларида яшайдиган сионистларга  бу минтақадаги вазият юзасидан катта психолоигк таъсир кўрсатган ва улар бу воқеалар жараёнидан хавотир билдиришмоқда.

Бу хусусда сиоинстик режимнинг 12-канали мухбири Коби Мирум ҳам Ҳизбуллоҳ ҳаракати жамоатчилик фикрида кўплаб ютуқларга эришди мисол учун шаҳарчаларда яшайдигар 70 мингдан ортиқ кишилар шимолий чизиқда ўз уйларни тарк этди ва яна юз минглаб одамлар Ҳизбуллоҳнинг ракета ҳужумлари таҳдиди остида деб таъкидлади.

Ёрлиқ