декабр 03, 2023 13:27 Asia/Tashkent
  • Фаластин қаршилик кучлари сионистларнинг Ғазодаги жиноятларига жавобан Тел-авивни ракеталар билан нишонга олмоқда
    Фаластин қаршилик кучлари сионистларнинг Ғазодаги жиноятларига жавобан Тел-авивни ракеталар билан нишонга олмоқда

ҲАМОС ҳаракатининг ҳарбий қаноти бўлган "Изуддин Қассам" батальонлари кеча Ғазода фаластинлик тинч аҳолининг сионистлар томонидан шаҳид этилганига жавобан, Тел-авив ҳудудига навбатдаги ракета ҳужумларини амалга оширдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, ракета ҳужумлари ортидан Тел-авивда ва босиб олинган ҳудудлар марказининг кенг минтақаларида жумладан Бней Брак, Рамат Ган, Ришон Летсион, Бат Ям ва Элледда хавотир тревогарлар янгради. Иброний тилида манбалари ҳам Тел-авивда 20 дан ортиқ портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берди. 

Сионистик режим ОАВлари ҳам "Изуддин Қассам" ракеталаридан бири тўғридан -тўғри сионитсларнинг Рамаллаҳ ғарибдаги Мудиъийн аҳоли пунктига урилгани ва  Исроил режимининг кўп сонили кулари ҳам  бу минтақа томон йўл олгании маълум қилди. Манба шунингдек Қудс  ва Тел-авив ўртасидаги 443-йўл ва 1-сонли йўлга ҳам 2 та ракета тушгании қўшимча қилди.

Бошқа хабарга кўра, шанбага ўтар кечачи сионистик режим  "Ал-Ақсо тўфони"  амалиёти бошланганиден буён ўзининг 3 нафар олий қўмондонини ҳалок бўлганини тасдиқлади.  Сиоинстик режим армияси томонидан эълон қилинган маълумотларга биноан уруш бошланганидан бери бу режимнинг ҳалок бўлган ҳарбийлар сони 396 кишига етди.

Ёрлиқ