феврал 22, 2024 15:13 Asia/Tashkent
  • Исроил режими қирувчи самолётлари Ғазонинг турли ҳудудларини бомбардимон қилди
    Исроил режими қирувчи самолётлари Ғазонинг турли ҳудудларини бомбардимон қилди

Сионистик режим қирувчи самолётлари чоршанбага ўтар кечаси Ғазо бўлгасининг шимоли, маркази ва жанубидаги ҳудудларга авиазарбалар бери.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Исроил режими қирувчи самолётлари чоршанба оқшомидан бошлаб бир неча бор Ғазо сектори шимолидаги Жабалия лагерига ҳужум қилди. Чоршанбага ўтар кечаси эса Ғазо сектори жанубидаги Хон ЮНис ва Рафаҳ ҳам Исроил режими қирувчи самолётлари ҳужумига учради.  

Ғазо марказидаги Нусират лагеридаги турар-жой уйиннинг бомбардимон қилинганида эса  ҳозиргача 17 фаластинлик тинч аҳоли шаҳид бўлди. Исроил режимининг ўтган йил 7-октябрдан берии Ғазога уюштираётган ҳужумларида эса шаҳид бўлган фаластинликлар сони 29 минг 313 кишига етган ва  69 минг 333 нафар ҳам жароҳатланган.

Бошқа хабарга кўра Ливан Исломий қаршилик кучлари 2 та ракета билан Исроил режимининг Ҳадаб базасига ҳужум қилди. Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати ўз байнотида Ғазо бўлгасидаги Фаластин халқи ва уларнинг жасур ва шарафли қаршилик кучларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Исломйи қаршилик кучлари 2 та Баркан русумли ракета билан сионисти крежимга тегишли Ҳадаб Ярмн базасига ҳужум қилди деб  эълон қилди.

Ёрлиқ