март 16, 2024 15:11 Asia/Tashkent
  • Сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги даҳшатли жинояти давомида 39 фаластинлик шаҳид бўлди
    Сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги даҳшатли жинояти давомида 39 фаластинлик шаҳид бўлди

Исроил режими мазлум Фаластин халқига қарши жиноятларини давом этар экан, Ғазо секторининг турли ҳудудларига ҳужум қилди ва бу босқинлар натижасида камида 39 фаластинлик шаҳид бўлди.

Эрон телералиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Ғазо бўлгаси марказидаги  Ан Нусират ғарбида сионистик режим армиясининг артилерия ҳужумлари натижасида аксарият аёллар ва болалардан иборат 36 нафар фаластинлик  шаҳид бўлди.

Исроил режимининг Ғазо бўлгаси жанубидаги Рафаҳ шаҳри шимолиаги ҳужумлари ҳам ушбу шаҳардаги масжидларидан ири муаззини ва яна икки кишиниг шаҳид бўлишиша олиб келди.

Шунингдек Исроил режими жангарилари Ғазо марказидаги Ал-Бриж лагери ва Ал-Мағорақа ва Аз-Заҳро ҳудударини артиллерия билан нишонга олди.

Қассам батальонлари ҳам ўз кучларини  TBG  ўқлари билан бир уйга порлович ракеталар оли келган 4 нафар сионист жангарисини нишонга олишга муваффақ бўлгани ва уларни йўқ қилганини хабар қилди.

Исроил режимининг шафқатсиз ҳужумларига қарамай, сиоинстик режим ОАВ жумладан Едиот Аҳаранот газетаси ва ушбу режимнинг 12-канали Ғазо секторидаги вазиятни таҳлил қилиб ҲАМОС ҳаракатининг бу сектордаги ғалаба ва ютуқларини тан олди.

Фаластин ССВ 7-октярбрдан бери Исроил режимининг Ғазога уюштираётган ҳужумларида шаҳидларсонини 31 минг 490 кишига етганини маълум қилди. Шунингдек Исроил режимининг Ғазога уюштирган ҳужумида ярадорлар сони эса 73 минг 439 нафарга етди.

Ёрлиқ