март 28, 2024 15:32 Asia/Tashkent
  • Сионистик режимнинг Ғазога қарши ҳужумларида камида 14 минг бола шаҳид бўлган
    Сионистик режимнинг Ғазога қарши ҳужумларида камида 14 минг бола шаҳид бўлган

Эслатиб ўтамиз 7-октябрдан бери сионистик режимнинг Ғазо секторига босиб кириши натижасида камида 14 минг фаластинилк бола шаҳид бўлди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Ғазо бўлгасининг шимолидаги Камол Адван касалхонаси шифокорлари кўп сонли болалар оғир тўйиб овқатланмаслик ва сувсизланишдан азият чекаётгани ҳақида огоҳлланирди.

Мазкур ҳисоботга биноан,7 октярдан бери камида 27 бола тўйиб овқатланмаслик ва сувсизланиш сабабли вафот этган.

Камол Адван касалхонаси шифокори Ал Ҳаким Аҳмад Ал Али ҳам қуруқ сут етишмаслиги ва кучли сувсизланиш туфайли болалар ўлим хавфи остида деб айтди.

Фаластин ССВ ҳам сионистик режимнинг ўтган кун ва тунда Ғазонинг турли ҳудударига уюштирган ҳужумлардиа 68 фаластинилкни шаҳид бўлганини маълум қилди.

Фаластинлик ёшлар ҳам сионистик режим томонидан содир этган жиноятларига жавобан Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқидаги Ар-Рихо шарқидаги Ал-Авжа аҳоли пункти яқинида сиоинстик режим кўчманчиларини олиб кетаётган 2 атвомобил ва автобусга қарата ўқ уздилар.

Қолаверса сионистик режим матбуот котиби ҳам мазкур операцияда 10 нафар сионист кўчманчиларнинг яралангани ва бу амалиётда яраланганлардан бирининг аҳволи оғир деб хабар қилди.

Кеча ҳам сионистик режим армияси Ғазо бўлгаси жанубида содир бўлган тўқнашувларда бир жангари ҳалок бўлиб яна бир нафари тан жароҳати олганини тасдиқлади.

Ёрлиқ