апрел 03, 2023 13:54
Россия президенти Владимир Путин Россия ташқи сиёсатининг янги доктринасини тасдиқлади ва бу борадаги фармонни имзолади. Путин Россия Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари билан учрашувда шундай деди:Халқаро ҳаётдаги туб ўзгаришлар бизни стратегик режалаштиришнинг асосий ҳужжатларини, жумладан, дипломатик фаолиятнинг асослари, вазифалари ва устувор йўналишларини белгилаб берувчи Россия ташқи сиёсати доктринасини жиддий қайта кўриб чиқишга мажбур қилди.