Россия дон экспорти шартномасини узайтириш аммиак экспорти масаласини ҳал қилиш билан боғлиқ деб ҳисоблади
(last modified Fri, 02 Jun 2023 09:34:59 GMT )
июн 02, 2023 14:34 Asia/Tashkent
  • Россия дон экспорти шартномасини узайтириш аммиак экспорти масаласини ҳал қилиш билан боғлиқ деб ҳисоблади
    Россия дон экспорти шартномасини узайтириш аммиак экспорти масаласини ҳал қилиш билан боғлиқ деб ҳисоблади

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Вершинин пайшанба куни Қора денгиз донини экспорт қилиш бўйича келишувни узайтириш масаласини муҳокама қилиш учун Россиянинг аммиак экспорти масаласини ҳал қилиш кераклигини маьлум қилди.

Украинада уруш бошланганидан кейин жаҳон ғалла бозори кўплаб муаммоларга дуч келди. Россия ва Украина дунёдаги энг йирик дон етиштирувчи ва экспорт қилувчи давлатлар қаторига киради.

2022-йилнинг 22-июлида Туркия, Украина, Россия ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Истанбулда Анқара воситачилигида “Украина портларидан дон ва озиқ-овқат маҳсулотларини хавфсиз олиб ўтиш” тўғрисидаги ҳужжатни имзолади.

Ушбу келишув 7-май куни 2 ойга узайтирилди.

ИРНА хабарига кўра, Сергей Вершинин Қора денгиз дон экспорти бўйича келишув имзоланганига бир йил бўлгани, аммо Россиянинг аммиак экспорти масаласи ҳалигача амалга оширилмаганига ишора қилди ва деди:Бу муаммони ҳал қилмасдан туриб, шартномани узайтириш мумкин эмас.

Вершининнинг баёноти пайшанба куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти матбуот котиби Стефан Дюжаррик шундай деди:Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Россия ва Украина ўртасида Қора денгиз донини экспорт қилиш бўйича келишувнинг амалга оширилишининг “доимий пасайиб бораётгани”дан хавотирда.

У шундай деди: БМТ томонлар билан келишувни тўлиқ давом эттиришни муҳокама қилади.

Аввалроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Энтони Гутерриш дон бўйича келишув муддати узайтирилганини олқишлаган ва ушбу келишувни амалга оширишда ҳали ҳам муаммолар мавжудлигини таькидлаган эди.

Гутерриш Қора денгиз донлари ташаббусини яхшилаш ва кенгайтириш учун кенг қамровли келишувга эришилишига умид билдирди.

Ёрлиқ