Андижон шаҳар ҳокими ўқитувчиларни "шакал", "тварь", "эшак", "ҳайвон" деб сўкди (АУДИО))
Бу мажлисда 200 дан кўп одам қатнашган. Шаҳардаги 50 та мактаб, 12 та коллеж ва лицей директорлари, 70 та боғча мудираси, имомлар, тиббиёт муассасалари раҳбарлари, милиция бошлиғи ва прокурор ҳам иштирок этган.
Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевнинг тахминан бир ой аввал коллеж ва академик лицей директорларини таҳқирлаб, ҳақорат қилгани ёзиб олинган ауидоёзувда Андижондан Тошкент вилоятига поездда пахта теримига кам одам жўнатган коллежлар ва лицейларнинг эркаку аёл директорларини ҳоким “ҳайвон”, “шакал”, “эшак”, “падарингга лаънат” каби таҳқирловчи сўзлар билан ҳақорат қилади.
Уларнинг фаолиятини текширтириш учун СЭС, солиқ, электр тармоқлари идоралари инспекторларини юборишни ўринбосарига буюради.