Шошилинч хабар! ИШИДнинг ўзбекистонлик масъули ушланди
(last modified Sat, 25 Nov 2017 18:09:29 GMT )
ноябр 25, 2017 23:09 Asia/Tashkent
  • Шошилинч хабар!   ИШИДнинг ўзбекистонлик масъули ушланди

Анваров ИШИДнинг Жаузжон вилоятдаги бўлимига раҳбарлик қилгани ва айни дамда бу гуруҳ ташқи алоқасига масъул бўлгани айтилмоқда.

Афғонистон шимолидаги Шибирғон шаҳрида ИШИДнинг маҳаллий раҳбарларидан деб кўрилувчи Шерзод Анваров хавфсизлик кучлари томондан ушланган. Асли бухоролик Анваров сохта паспорт билан Марказий Осиё давлатлари ва Покистонга сафар қилиб турган.

Жаузжон ҳокимияти матбуот котиби Ризо Ғафурийнинг  айтишича, у жамоат транспортида Дарзоб туманидан Шибирғон шаҳрига келаётганда отлиқ горнизон хавфсизлик бўлими томонидан қўлга олинган.

Ғафурийнинг таъкидлашича, бухоролик Шерзод Анваров анчадан буён хавфсизлик кучлари таъқибида бўлган.

У Покистон ва Марказий Осиё давлатларига сохта паспорт билан сафар қилиб турган.

Анваровнинг бу гал қаерга боришни режалаштиргани маълум эмас. Ўзбекистон фуқароси бир ҳафта олдин қўлга олинган, аммо бу ҳақдаги хабар матбуотга 24 ноябрда маълум қилинди.

Тутқинга олинганидан бир неча кун ўтиб у пойтахт Кобул миллий хавфсизлик идорасига топширилган.

Жаузжонда ИШИДга алоқадор 10 дан 30 нафаргача ўзбекистонлик бор, деб тахмин қилинади.

ИШИД кўпроқ бу вилоятнинг Қўштепа ва Дарзоб туманларида фаол.

Ўзбекистон фуқаросининг бундан кейинги тақдири қандай бўлиши ҳақида маълумот йўқ.

Жавузжон расмийларининг хабар қилишича, шу вақтгача ИШИДга алоқадор деб кўрилган шахсларнинг қўлга олиниши уч марта қайд этилган. 2 ҳолатда Афғонистон фуқаролари ушланган.

Ёрлиқ