Шошилинч! Милиция ходимининг қийноқ қўллагани юзасидан прокуратура суриштирув бошлади
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i26233-Шошилинч!_Милиция_ходимининг_қийноқ_қўллагани_юзасидан_прокуратура_суриштирув_бошлади
 Янгийўл шаҳар ИИБ ходими гумонланувчини тергов пайтида калтаклаб¸ мансаб фаолиятини суъистемол қилганлиги юзасидан туман прокуратураси суриштирув бошлаган.
(last modified 2018-08-22T13:23:07+00:00 )
декабр 02, 2017 11:22 Asia/Tashkent
  • Шошилинч! Милиция ходимининг қийноқ қўллагани юзасидан прокуратура суриштирув бошлади

 Янгийўл шаҳар ИИБ ходими гумонланувчини тергов пайтида калтаклаб¸ мансаб фаолиятини суъистемол қилганлиги юзасидан туман прокуратураси суриштирув бошлаган.

Тошкент вилоят ИИБ тизимида ишлайдиган мулозимининг  билдиришича 21 ноябр куни безориликда гумонланиб қўлга олинган 27 яшар Қамбаралиев Тоҳирни сўроқ қилиш мобайнида ИИБ ходими уни калтаклаган.

- Ўзбекистон ЖПКсига зид бўлган бу ҳолат юзасидан барча материаллар прокуратурага топширилди¸ айбдор қонунда кўзда тутилган тарзда жазосини олади, деди мулозим. Унга кўра¸ Ўзбекистон президентининг 19 ноябрь куни видеоселекторда нопок милиционерларни танқид қилганидан 2 кун ўтиб гумонланувчининг милиция ертўласида калтакланиши “ўтакетган сурбетликдир”

Янгийўл туман ҳокимлигидаги яна бир мулозим “гумонланувчини қўлга олиш пайтида ҳуқуқларини таъминлай олмагани учун” Қамбаралиев истиқомат қилаëтган маҳалла участка нозири Аъзам Мансуровга ҳам огоҳлантириш берилган.