Яна 95 киши Ӯзбекистон фуқароси бӯлди
(last modified Sat, 30 Dec 2017 07:00:36 GMT )
декабр 30, 2017 12:00 Asia/Tashkent
  • Яна 95 киши Ӯзбекистон фуқароси бӯлди

Президент Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги навбатдаги фармонни имзолаган.

Унга мувофиқ, аксарияти қўшни давлатларда туғилган 95 кишига ўзбек фуқаролиги берилган.

Президент матбуот хизмати фуқаролик берилиши кўзда тутилган шахслар рўйхатини эълон қилди.

Шу билан Мирзиёев ҳокимиятга келганидан буён Ўзбекистон фуқаролиги берилган шахслар сони 368 кишига етди.

Президент бундан аввал 2016 йил декабрида 179 шахсга, жорий йилнинг 22 февралида эса қўшимча яна 94 кишига Ўзбекистон фуқаролигини бериш тўғрисидаги фармонларни имзолаганди.

Марҳум президент Ислом Каримов даврида фуқаролик энг ечилиши қийин бўлгна масалалардан эди.

Ўзбекистон ҳудудида кўплаб йиллардан бери яшаган ва ҳатто Ўзбекистон Қуролли кучларида хизмат қилган шахслар ҳам фуқароликдан маҳрум қолган.

1992 йили қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги қонунда айтилишича, чет эл фуқаролигидан воз кечган ва сўнгги 5 йил давомида Ўзбекистон ҳудудида яшаган шахслар фуқаролик олишлари мумкин.