Ажаб! Ҳокимни ҳам суд қилиб бӯларкан...
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i27571-Ажаб!_Ҳокимни_ҳам_суд_қилиб_бӯларкан...
Ўқитувчиларни калтаклаган ҳокимнинг иши судга оширилди
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
декабр 30, 2017 13:09 Asia/Tashkent
  • Ажаб! Ҳокимни ҳам суд қилиб бӯларкан...

Ўқитувчиларни калтаклаган ҳокимнинг иши судга оширилди

Сайхунобод туман прокуратураси томонидан ўтказилган текшириш натижаси бўйича шу туман ҳокими Носиржон Эгамбердиевнинг ҳаракатларида МЖтКнинг 41-моддаси (Ҳақорат қилиш) ва 183-моддасида (Майда безорилик) назарда тутилганҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлганлиги сабабли, унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатилди.

Бу ҳақда kun.uz сайти Сирдарё вилояти прокуратурасига таяниб хабар қилди.

Сайтга кўра, ҳоким устидан қўзғатилган иш 2017 йил, 28 декабрда маъмурий ишлар бўйича Сайхунобод туман судига юборилган.