Қаҳва қандли диабет касаллигини даволаши маълум бўлди
Швециядаги Цюрих ва Базель университети олимлари Франциядаги Технология университети мутахассислари билан ҳамкорликда қаҳва ёрдамида қандли диабет касаллигини даволаш мумкин эканлигини аниқлашди деб хабар берди "Ҳордиқ" нашри.
Олимлар илмий ишлари давомида қонга кофеин моддасини юборишди, натижада қандли диабетга қарши тура олиш билан бирга инсулин моддасини ишлаб чиқара оладиган ҳужайрани ярата олишди.
Бу тажрибани олимлар биринчи бўлиб сичқонларда синаб кўришди.Тажрибада кофеин билан озиқланган кемирувчиларнинг қонида глюкоза даражасининг пастлигини аниқлашди.
Шундан сўнг Генрих Гейне номидаги Дюссельдорф олимлари қаҳвани мунтазам равишда истеъмол қилиш юрак ҳужайраларини зарарланишдан асрайди, деган хулосага келишди.