Шошилинч! Мирзиёев ва Раҳмон номзодлари Нобель мукофотига илгари сурилади
(last modified Sat, 13 Oct 2018 06:38:30 GMT )
октябр 13, 2018 11:38 Asia/Tashkent
  • Шошилинч! Мирзиёев ва Раҳмон номзодлари  Нобель мукофотига илгари сурилади

Тожикистондаги ўзбеклар жамияти келаси йил Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номзодини тинчлик бўйича Нобель мукофотига илгари суриш учун имзо тўплаш кампаниясини бошлади. Бу ҳақда gezitter.org хабар қилмоқда.

Тожикистонлик ўзбеклар жамияти раиси Муҳаррама Мирзоалиеванинг сўзларига кўра, ташаббус гуруҳи Норвегия Нобель қўмитасига мурожаат қилган.

«Бизга номзодларни илгари суриш жараёни батафсил баён қилинди. Маълум бўлишича, Норвегия Нобель қўмитаси президентларни тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзодликка олиш ҳақида ҳукумат тузилмаларининг аризаларини кўриб ҳам чиқмайди. Бироқ, агар давлат раҳбарини жамоат ташкилотлари илгари сурса, уларнинг мурожаатлари мажбурий тарзда кўриб чиқилади», - дейди Муҳаррама Мирзоалиева.

Икки йил муқаддам Тожикистоннинг таниқли сиёсат ва жамоат арбоби Ҳикматулло Насриддинов президент Имомали Раҳмон номзодини тинчлик бўйича Нобель мукофотига расман илгари суришни таклиф қилганди.

2010 йилги аҳолини рўйхатга олиш бўйича расмий маълумотларга кўра, Тожикистонда 926 минг ўзбек яшайди, бу мамлакат аҳолисининг 12,5 фоизини ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда тинчлик бўйича Нобель мукофоти жарроҳ Дени Муквега ва ҳуқуқ ҳимоячиси Нада Муродга берилди.

Ёрлиқ