Ҳусейн бин Мансур Ҳаллож
Тасаввуф ташаббуси билан дин, адабиёт, мусиқа ва фалсафада мисли кўрилмаган яқинлик, ўзаро ҳамкорлик юзага келган эди. Аммо айрим масалалар хусусидаги тортишувлар, инкорни инкорлар муросасиз курашга ҳам йўл очарди. Шундай курашларнинг қурбонларидан бири дунёга донг таратган мутасаввиф, мутафаккир ижодкор Мансур Ҳаллож эди.
Тасаввуф айни шу тарзда одамлар онгини ўзгартириш ва ҳаётга янгилик олиб кириш мақсади билан майдонга чиққан таълимотдир. Шунинг учун тасаввуф аҳли бошданоқ қаттиқ қаршиликка учраган, бири биридан оғир ва қийноқли синовларга дуч келган. Улар Ишқ ва Маърифат байроғини баланд кўтарганча таъқибда яшаган, ҳибсхоналарга тиқилган, ўлим жазосига ҳукм этилган. Орифга ҳам, ошиқ ва дарвешга ҳам авом қарши турган. Баъзан жаҳолат, баъзан сиёсат халқу халойиқни ҳақиқат йўлидан чалғитиш, гоҳида қайтаришга эришган. Аммо бу чалғиш ва қайтишлар узоққа чўзилмаган. Чунки тасаввуф олами тўхтовсиз равишда Тариқат, Маърифат, Ҳақиқат дарғалари билан бойиб, кучайиб борган. Вақт ўтиши билан башарият ислом тасаввуфига бошқача қизиқиш, ўзгача эҳтиромда қарай бошлаган. Тасаввуфда жорий қилинган маънавий-руҳий тажрибалар энг аввало диққатни инсонга қаратар, уни ўзининг илоҳий моҳиятини мушоҳада этишга илҳомлантирарди. Тасаввуф инсоннинг Оллоҳга тобелигига алоҳида урғу бераркан, инсоннинг инсонга қарам ва муҳтожлиги тушунчаларини тубдан ислоҳ айлашни ҳам тарғиб қиларди. Бу гап ҳуррият, эркинлик, тенглик каби ақидаларга ҳам дахлдор эди. Буюк тариқатчиларнинг бирлари гўзал ахлоқ сирлари тадқиқи билан машғул бўлса, бошқа бировлари нафс, руҳ ва қалб тасфиясидан баҳс юритарди. «Нафсини таниган — Раббини танир» деган ҳақиқатга қизиқиш бағоят оммалашиб борарди. Тасаввуф ташаббуси билан дин, адабиёт, мусиқа ва фалсафада мисли кўрилмаган яқинлик, ўзаро ҳамкорлик юзага келган эди. Аммо айрим масалалар хусусидаги тортишувлар, инкорни инкорлар муросасиз курашга ҳам йўл очарди. Шундай курашларнинг қурбонларидан бири дунёга донг таратган мутасаввиф, мутафаккир ижодкор Мансур Ҳаллож эди.
У ҳижрий-қамарий 244, мелодий 858 йилда Эроннинг Байзо ўлкасида туғилган. Ҳалложнинг таваллуд топган жойи гоҳ Нишопур, гоҳ Марв ёки Рай деб қайд этилса-да, унинг она диёри Байзо эканини эътироф этган олимларнинг сони кўпчиликни ташкил қилади. Франциялик уч нафар шарқшунос Луи Мосинюн “Ҳалложнинг мусибатлари”, Генри Корбин “Исломий фалсафа тарихи” ҳамда Рожа Орнолдуз “Ҳаллож мазҳаби” китобида ҳам унинг таваллуд топган йилини шу йилларда деб билишган. Ҳаллож болалик даврида ўз оиласи билан Тур шаҳридан Ироқда жойлашган Восит шаҳрига муҳожират қилади. Луи Масинюнга кўра, Мансур бинҲаллож туғилган “ҳаллож ” сўзининг маъноси уша замонда исломий хилофати тўқмачилик саноатининг буюк минтақаларидан бўлган. Ҳалложнинг отаси ҳам бу тўқмачилик саноатининг ишчиларидан бўлган. Шу сабабдан уни Ҳоллож деб аташган. Аммо бу Луи Масинюннинг шахсий нуқтаи назаридир ва ҳеч қандай тарихий жанбага эга эмас.
Ҳижрий-қамарий олтинчи асрнинг орифи ва шоири Аттор Нишопурий ҳам “Тазкиратул-Авлиё” китобида шундай келтиради. “Унинг шу сабабдан Ҳаллож дейишадиким, у бир куни пахта амборига кирганида, бир ишора қилиши биланоқ пахта чигити ажралиб тозаланган ҳолда келиб қолади ва халқ эса бу ишдан ҳайрон бўлишади.”
Ҳаллож отаси унинг уша болалик даврида Куфа ва басра ўртасида жойлашган Восит шаҳрига кучади. Ҳаллож 16 ёшга кирганида, қора танли қўлларнинг қиём қилишларидан нотинч бўлганида, Восит шаҳрини тарк этиб Аҳвозга муҳожират қилди. Ҳаллож Аҳвозда Саҳл бин Абдуллоҳ Тастарийнинг хизматига боради. Шайх Тастарий учинчи асрнинг машҳур шайхларидан эди ҳамда ўзининг махсус тариқати ва мактабига эга эди. Ҳажвирийнинг “Кашфул-Маҳжуб” китобида бу мактаб “Суҳайлия” деб аталади. Ҳалложнинг маърифат ўрганиш даври Саҳл бин Абдуллоҳ Тастарийнинг наздида ўтди. Агарчи кейинчалик Ҳаллож ва ва Саҳл мактаби ўртасида ихтилоф юзага келган бўлсада, аммо Ҳаллож тасаввуф усулини ундан ўргангани намоён бўлади.
Бироқ, Ҳалложнинг нотинч руҳи бир макон ва бир устоднинг наздида қолишига монеа яратарди. Шунинг учун устоди Саҳл бин Абдуллоҳ ҳаёт бўлган пайтида, суфия расм-русумларига хилоф тарзда Ҳаллож ҳижрий-қамарий 262 йилда Умар бин Усмон Макий билан сўҳбат қилиш мақсадида уни тарк этди. Шу сабабдан уша асрнинг тасаввуф бешиги бўлган Бағдод шаҳрига келиб, Умар бин Усмон Макийнинг муридларига қўшилди.
Ҳалложнинг басират кўзи очиқ, руҳи ёруғ эди. Зулм ва жаҳолат зулматига кўникишни истамасди у. Инсонни ўлдириш — уни енгиш эмаслигини у тўла-тўкис англар, шу боис кўнглида ишқ ва виждон шуъласи барқ урар эди. Унда дор қўрқувидан асар ҳам сезилмас — у озод ориф, маст ошиқ эди. Унинг борлиғи марҳамат ва шафқат, ҳиммат ва саховат билан тўлиб-тошганидан барча ҳайрон эди. Уни дор майдонига олиб кетишга келганларида «Оллоҳим, менинг зоҳирий борлиғимни маънавий борлиғингга йўқ этдинг… Мени ўлдиришга элтаётганларнинг барига марҳамат кўрсат», дея хайри дуо қилган экан Ҳаллож.