Ҳиндистон ва Марказий Осиё Ташқи ишлар вазирлари Ўзбекистонда учрашишди
(last modified Tue, 15 Jan 2019 11:28:34 GMT )
Январ 15, 2019 16:28 Asia/Tashkent
  • Ҳиндустон ва Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари
    Ҳиндустон ва Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари

Марказий Осиё ва Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлари Афғонистоннинг расмийлари билан илк маротаба Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида учрашишди.

Марказий Осиё республикалари билан Ҳиндустоннинг кетмакет учрашуви Ҳиндустоннинг Афғонистон ва Марказий Осиё республикалари билан ҳамкорликларни йўлга қуйиш учун мойиллик зоҳир этишидан далолат беради.  

Охирги ўн йиллик давомида Афғонистондаги хавфсизлик вазъият Марказий Осиё республикалари ва Ҳиндустон учун муштарак бир хавотирланиш масаласига айланган. 

Самарқанд йиғилишида иштирок этиш учун Афғонистон вакилини даъват этиш Марказий Осиё республикалари ва Ҳиндустон учун Афғонистоннинг катта аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради. 

Айни пайтда, Марказий Осиёда нуфуз топиш ва Афғонистон билан ҳамкорлик қилиш заминида Хитой билан Ҳиндустоннинг рақобат қилиши Деҳли раҳбарлари учун муҳим аҳамиятни касб этади. Ҳатто Марказий Осиёда ҳузур топиш учун ҳар иккала мамлакатга мувафаққият деб талқин этилиши мумкин. 

Бундай бир шароитда Марказий Осиёда ҳузур топиш учун жаҳон ва минтақадаги қудратларнинг рақобат қилиш масаласи ўта муҳим масала ҳисобланади. Чунончи: Евроосиё ва Россия ишлари бўйича учта Америка президентининг собиқ маслаҳатчиси ва Жон Хопкинс университети қошидаги Кавказ ва Марказий Осиё муассасасининг ҳозирги раиси Фредерик Стор ўтган йили Душанбе шаҳрида журналистлар билан қилган ўз сўҳбатида, Афғонистонда Америка ҳарбийларининг сони янада кўпаяди. Шу сабабдан Марказий Осиё минтақасидаги мамлакатларга нисбатан Американинг қизиқиши ошади ва ушбу масалага янгича диққат-эътибор бирилади,-деб айтган эди.  

Экспертларнинг фикрига кўра, бундай шароитда Марказий Осиё ва Ҳиндустон алоқаларининг мастаҳкамланиши Ҳиндустон учун муҳим масала ҳисобланади.

Ҳиндустоннинг истак-хоҳишига қарши Марказий Осиё республикаларининг Ҳиндустонга нисбатан бўлган қараши фақат иқтисодий жиҳатга қаратилган. Бу мамлакатларнинг барчаси Ҳидустон билан иқтисодий алоқа ўрнатишга эҳтиёж сезади ва иқтисодий лойиҳаларида Ҳиндустон ширкатларининг иқтисодий потинциали ва сармоясидан баҳраманд бўлишга мойиллик зоҳир этишади.

Бундай шароитда, Ҳиндустонинг Марказий Осиё республикаларига берадиган кўмаклари ушбу мамлакатнинг минтақада нуфуз топишига ёрдам беради. 

Афғонистон ва Марказий Осиё республикалари билан муштарак йиғилишни ўтказиш Ҳиндустон учун катта аҳамиятни касб этади. Чунки Ҳиндустон раҳбарлари учун ушбу минтақадаги мамлакатларнинг эҳтиёжларини таъминлаш учун  имконият беради.      

Ёрлиқ