Боку; ҳарбий ва сиёсий ҳамкорликларнинг ёрқин келажаги
(last modified Thu, 17 Jan 2019 11:22:05 GMT )
Январ 17, 2019 16:22 Asia/Tashkent
  • Боку;  ҳарбий ва сиёсий ҳамкорликларнинг ёрқин келажаги

Эрон Ислом Жумҳурияти қуролли кучлари бош штабининг қомондони ва Озарбойжон мудофаа вазири ҳарбий ҳамкорликлар бўйича мемарандумни имзолашди.

Эрон Ислом Жумҳурияти ва Озарбойжон ўртасида ҳарбий ҳамкорликлар битимининг имзоланиши икки мамлакат ўртасидаги муносибатларнинг мустаҳкамланиши ва барча томонлама ҳамкорликларни кенгайтириш учун Озарбойжон республикаси ва Эрон раҳбарлари иродасининг намунаси ҳисобланади. 

Озарбойжон республикаси муштарак тил,мазҳаб, дин ва маданиятга эга бўлиши туфайли Эрон Ислом Жумҳуриятига қўшни бўлган энг яқин мамлакат саналади. Шу сабабдан икки мамлакат ўртасидаги муносибат ҳам яхшидир.

Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний ва Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ўтган беш йил давомида 12 маротаба учрашишди ва бу нарса ҳамкорликларни янада кенгайтиришга бўлган икки томоннинг иродасидан далолат беради.

Эрон ва Озарбойжон республикаси икки қўшни мамлакат унвонида турли масалалар бўйича муштарак манфаатларга эга ва турли ҳамкорликлар, жумладан мудофаа ва ҳарбий ҳамкорликлар йўлида ҳаракат қилиш Боку ва Теҳрон ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамланишидан далолат беради. 

Боку ва Теҳрон ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликлар икки томоннинг иқтисодий ва сиёсий ҳамкорликларини мукамаллаштиради. 

Шимол-жануб каридори йўлида Эрон ва Озарбойжон респубикасининг жойлашган географик мавқеи ҳар иккала мамлакатни Ҳинд океанидан Европа чегара ҳудудларигача транзит стратегик йўлда қарор берган. 

Бу ҳақда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний бир ой олдин Теҳронда Озарбойжон республикаси парламент раиси Оқтой Асадов билан учрашганида, Осторо-Осторо ва Рашт-Осторо темир йўлини бирбирига туташтириш бўйича амалга оширилган сайъ-ҳаракатларни икки мамлакат ўртасидаги транзит ҳамкорликларини кенгайтиришда муҳим қадам деб билди ва шимол-жануб каридорини мукаммал ижро этиш билан Ҳинд океани ва Уммон дарёси Озарбойжон, Россия, Қора денгизи ҳамда шарқий ва шимолий Европага қўшилади,-деб айтган эди.

Озарбойжон ва Эрон халқининг муштарак маданият, тил, дин ва тарихга эга бўлишининг аҳамияти шундаки, уларнинг ўртасидаги ҳамкорликлар истиқболининг ёрқин келажагидан далолат беради. 

Боку ва Теҳрон ўртасидаги ижобий ва конструктив иқтисодий ва сиёсий ҳамкорликларнинг кенгайишидан сўнг, эндиликда бу икки мамлакат мудофаа ва ҳарбий тизимда ҳамкорлик қилишни тажриба этишмоқда ва унинг дастлабки намунасини ушбу заминда имзоланган келишувда мушоҳада этиш мумкин. 

Эрон ўз қўшниларининг тинчлиги ва барқарорлигини ўзининг тинчлиги ва барқарорлиги деб билади ва ушбу модел доирасида кучли минтақани белгилайди.  

Шак-шубҳасиз, Озарбойжон республикаси ва Эрон ўртасидаги ҳарбий  ҳамкорликлар икки мамлакатнинг манфаатларини таъминлашига қўшимча, минтақанинг хавфсизлигини ҳам таминлайди.