Алишер Усмоновнинг яхтаси Барселонада шов-шувга сабаб бўлди (фотогаллерея)
Алишер Усмоновнинг яхтаси Барселонада шов-шувга сабаб бўлди
Миллиардер Алишер Усмоновнинг яхтаси Барселонада катта шов-шувларга сабаб бўлди,
Маҳаллий аҳоли ва туристлар ҳашаматли «Дилбар» яхтаси фонида суратга тушиб, ижтимоий тармоқларда ушбу суратлар билан бўлишган.
Фойдаланувчилардан бири «Портдаги бошқа миллиардерларнинг яхталари Усмоновнинг кемаси олдида майда қайиққа ўхшаб қолгани» ҳақида ёзган.
Айтганча, узунлиги 156 метрли кемадан ҳам узунроқ учта кема мавжуд — бу араб шайхининг, Бруней шаҳзодасининг ва Роман Абрамовичникидир.
Турли ОАВларда тарқалган хабарларга кўра, «Дилбар» яхтаси Усмоновга тахминан 600 миллион долларга тушган.
Айни вақтда интернет фойдаланувчиларини Алишер Усмонов Барселонага қандай мақсад билан ташриф буюргани билан қизиқмоқда.