"Шимолий йўналиш" Марказий Осиё ҳудудларидан наркотик моддаларни транзит қилиш йўналишидир
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири "Шимолий йўналиш номи остида гиёҳванд моддаларни кантрабанда қилиш учун Марказий Осиё ер-ҳудудларидан фойдаланиш учун наркотик моддаларни кандрабанда қилувчи гуруҳларнинг сайъ-ҳаракатидан хабар берди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида наркотик моддаларни ноқонуний контрабанда қилиш билан кураш олиб бориш мавзўсида ўтказилган минтақавий ҳамкорликларнинг 11 йиғилишида, наркотик моддаларни кантрабанда қилиш билан курашиш учун Марказий Осиё мамлакатларида амалга оширилган барча сайъ-ҳаракатларга қарамай наркотик моддалар кантрабандистлари "Шимолий йўналиш" номи остида кантрабанда қилиш канали сифатида Марказий Осиё мамлакатлари территориясидан фойдаланишга сайъ-ҳаракат қилишмоқда,-деб айтди.
Ўзбекитсон ташқи ишлар вазири шунингдек Марказий Осиё мамлакатларига наркотик моддаларни кантрабанда қилишнинг асосий манбаларидан бири Афғонистон ҳисобланадиким, гиёҳванд моддаларнинг 90 фоизини ишлаб чиқаради.,-деб таъкидлади.
Гиёҳванд моддалар, қашшоқлик, фасодлик,ижтимоий ва шахсий чалғинишлар охирги 26 йил давомида ушбу мамлакатларнинг сиёсатларини ижро этишнинг салбий натижаси ва оқибатлари деб талқин этиш мумкин.
Дарвоқе, қашшоқликнинг собиқаси бўлмаган даражада кенгайиши, турли хил гиёҳванд моддалар, жумладан кимёвий ва саноат гиёҳванд моддаларнинг кенгайиши, ишсизликнинг кенгайиши ва фоҳишабозлик кенг тарқалиши ижтимоий чалғинишлар жумласидан ҳисобланадиким, ўтган 20 йил давомида Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари олиб борган нотўғри сиёсатларининг натижасида ушбу мамлакатларнинг халқини мушкулотларга юзмаюз этди.
Бошқача таъбир билан ифодалаганда, Марказий Осиё мамлакатлари шундай таҳдидлар билан юзмаюз бўлганким, бу таҳдидларнинг ҳар бири мазкур мамлакатларни бошқа таҳдидларга юзмаюз этиши мумкин.
Марказий Осиё мамлакатларига қарши таҳдидлар бу минтақада террористларнинг нуфуз топиши ва терроризмнинг мушкулотлари, қавмий тўқнашувлар, наркотик моддаларни кантрабанда қилиш, сув ва ер масаласи юзасидан юзага келган тортишувлар, уюштирилган жиноятлар, экстремизм, ноқонуний муҳожират қилиш, аҳолининг кўпайиши ва қашшоқлик Марказий Осиё мамлакатлари юзмаюз бўлган таҳдидлар жумласидан ҳисобланади.
Бу таҳдидларнинг ўртасида турли хилдаги гиёҳванд моддаларни транзит қилиш, уни тарқатиш ҳамда уни истеъмол этиш Марказий Осиёдаги ёшларни жиддий таҳдидларга юзмаюз этмоқда.
Ба ҳақда, Марказий Осиё масалалари бўйича сиёсий эксперт Валерий Аксанов Марказий Осиё минтақаси Афғонистондан наркотик моддаларни Европа мамлакатлари ва Россияга транзит қилишнинг марказига айланишининг ўзи муҳим ва асосий мушкулот ҳисобланади,-деб айтди.
Марказий Осиё ишлари буйича бу экспертнинг фикрига кўра, минтақада афғонлар томонидан наркотик моддаларни тарқатиш масаласи доим кенгаймоқда ва Марказий Осиё минтақасининг муаммоси Покистон ва Афғонистон мамлакатларининг хавфсизлик масаласига боғлиқ бўлиб қолган.
Шак-шубҳасиз, наркотик моддаларни кантрабанда қилиш йўлида жойлашган мамлакатлар, айниқса Марказий Осиё мамлакатларида наркотик моддаларга берилиб кетиш муаммосининг кенгайиши ушбу мамлакатларнинг инкор этиб бўлмайдиган муштарак муаммосидир.
Ҳақиқатан ҳам, Марказий Осиё мамлакатларида наркотик моддаларга берилиб кетишни бартараф этиш ва наркотик моддаларни кантрабанда қилиш билан қарши курашиш учун Марказий Осиё минтақасидаги мамлакатларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш ва муштарак ҳамкорликларни амалга оширишлари зарурий масала ҳисобланади.
Бу ҳавзадаги мамлакатлар турли таҳдидларга юзмаюз бўлганларига қарамай ўзаро ва муштарак ҳамкорлик қилишдан бошқа чоралари йўқ.
Табиийки, гиёҳванд моддалар келаси ўн йилликда "Шимолий йўналиш" йўлида жойлашган мамлакатлар ва Марказий Осиё республикаларининг энг муҳим муаммолари жумласидандир.