Рамазон ӯгитлари: Қайси касалликлар рўза тутмаслик учун сабаб бўла олади?
Рамазон ойида рўза тутмаслик учун сабаб бўла оладиган касалликларга аниқлик киритилди.
Булар қуйидагилар:
Даволаб бўлмайдиган касалликлар ёки операция ўтказилишини талаб қилувчи ва беморнинг овқатланишини талаб қилувчи касалликлар.
Доимий равишда дори ичиш керак бўладиган юрак-томир тизими, буйрак ва жигар касалликлари, шунингдек, қандли диабет.
Оғриқ синдроми билан бирга кечадиган ва мунтазам равишда оғриқ қолдирувчи дориларни қабул қилишни талаб этувчи касалликлар, масалан, ошқозон яраси.
Рўза тутиш оқибатида ўткирлашиши мумкин бўлган касалликлар. Масалан, сил касаллиги ёки баланд ҳарорат билан бирга кечадиган касалликлар.
Сўнгги икки турга мансуб беморлар даволангандан сўнг, шифокор билан маслаҳатлашиб, рўза тутиши мумкин. Биринчи иккита категорияга кирувчи беморлар эса ҳаётининг кўп қисми давомида рўза тута олмайди, шу туфайли, улар фидя тўлаши керак.