Рамазон ӯгитлари: рўзадор одам чўмилса бўладими?
(last modified Sat, 11 May 2019 07:09:45 GMT )
май 11, 2019 12:09 Asia/Tashkent
  • Рамазон ӯгитлари: рўзадор одам чўмилса бўладими?

Савол: Рўза пайтида ҳаммомга тушиб, тўлиқ (шампун совун) ишлатиб чўмилиш мумкинми? Жавоб: Сувга кўмилиб, яъни ичига тушиб чўмилиб бўлмайди. Бошидан сув қуйиб чўмилса бўлади.(Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф).

«Батаҳқиқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аржда, рўзадор ҳолларида, иссиқ ва чанқоқликдан бошларидан сув қуяётганларини кўрдим», деди. Абу Довуд, Насаий ва Аҳмад ривоят қилишган.

«Арж» Мадинаи мунавварадан бир неча кунлик йўл узоқлигидаги бир қишлоқнинг номи. Ушбу ривоятдан рўзадор инсон устидан сув қўйиб чўмилса бўлади, деган ҳукм чиқади. Агар ўша ғуслнинг сабаби чанқоқлик ёки иссиқ бўлса ҳам.

Уламоларимиз кўп сувга кўмилиб чўмилишга рухсат йўқ, дейдилар. Чунки у ҳолда баъзан ичга сув кириб кетиши эҳтимоли бор (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф).

Рўза ибодатидан малолланиш сабабли эмас, балки тетиклашиш ёки покланиш мақсадида бўлса ҳамда сув кириб кетмаслик чора-тадбирларини кўрган бўлса, жоиздир. Валлоҳу аълам

                                                                    (Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати).

Ёрлиқ