май 26, 2019 14:07 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиёда сув тақчиллиги (6) Марказий Осиё давлатлари ўртасида сув ресурсларини эксплуатация қилиш бўйича шартномалари

Совет Иттифоқи парчаланишидан кейин сув ресурсларига эга бўлиш учун Марказий Осиёнинг сувга эга юқори ва қуйи мамлакатлари ўртасида рақобат, ихтилоф ва кескинликлар вужудга келди.

Бу ихтилофларни бартараф этиш учун Марказий Осиёнинг энергетика ва сув манбаларининг ҳуқуқий тизимини ташкил этган минтақа мамлакатлари ўртасида икки ёки барча томонлама шартномалар имзоланди.  Сув ресурслари заминида Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида келишилган энг муҳим келишувларни таҳлил этиш минтақадаги ҳозирги шароит билан яқиндан танишишга кўмак бериши мумкин. 

Марказий осиё мамлакатларининг дастлабки муҳим сайъ-ҳаракат милодий 1991 йил 12 октябр ойида Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида Тошкентнинг муштарак баёниясини нашр этганлари эди. Дарвоқе, бу баёния Марказий Осиёда сув захираларидан муштарак фойдаланиш масаласида минтақавий ҳуқуқ тизимини барқарор этишнинг дастлабки қадам саналади. Бу муштарак ҳужжатда Орол денгизининг ўзига хос хусусияти ва ушбу оролнинг қуриши билан қарши курашиш учун муштарак ҳамкорлик олиб бориш зарурати таъкидланади. Барча тоомонларнинг манфаатини назарга олиб сув ресурсларидан унумли ва тўғри фойдаланиш ҳамда сувга эга юқори ва қуйи мамлакатлар ўртасида сув захираларини адолат юзасидан тақсимлаш, сув ресурсларидан фойдаланишда тўлиқ маълумотлар билан алмашиш, сув ресурсларидан фойдаланишда қўшни мамлакатларга зарар етказмаслик ушбу муштарак баёниянинг моддалари жумласидандир. 

Шунингдек 1992 йилда Олма-Ота шартномаси ҳам имзоланди. Бу шартнома ҳам Марказий Осиёда сув захираларини муҳофазат этиш ва муштарак тарзда уни бошқариш заминида муҳим қадам ҳисобланади. Сув манбаларини муҳофазат этиш ва сув ресурсларидан мантиқий фойдаланиш учун сув захираларини бошқариш ва координацион давлатлараро комиссия доирасида ягона ташкилотни ташкил этиш бу шартнома моддалари жумласидан эди. Шунингдек,  минтақа мамлакатлари Совет Иттифоқи давридаги сув саҳмига эга бўлиш шартномасига қараб амал қилиш учун келишиб олишди.  Interstate Commission for Water Coordination of Central Asia (ICWC) сув бўйича ҳамкорлик қилиш учун Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида давлатлараро комиссияни ташкил этиш минтақа энергетикаси ва сув захираларидан тўғри фойдаланишни қонунга киритиш учун амалга оширган бошқа муштарак сайъ-ҳаракатлардан эди.

Милодий 1993 йилда имзоланган "Қизил Орда" шартномаси ҳам Марказий Осиё сув захиралари заминида амалга оширган муштарак ҳуқуқий сайъ-ҳаракатлардан бири эди. Бу битим 1993 йил март ойида Қозоғистоннинг Қизил-Орда шаҳрида Марказий Осиёнинг 5 мамлакати раҳбарлари томонидан Орол денгизи мушкулотларини ҳал этиш, бу денгизда яқин бўлган минтақаларни ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш ва сув канализацияларини яхшилаш учун муштарак сайъ-ҳаракат олиб бориш хусусида имзоланди. Бу шартномада Орол минтақасида ижтимоий ва иқтисодий ривожланишни кафолат бериш учун чекланган сув захираларини мантиқий тарзда сарфлаш каби умумий сайъ-ҳаракат олиб бориш, Сирдарё ва Амударё дарёси дельтасининг мураккаб экосистемасини қайта тиклаш ҳамда минтақа аҳолисининг яшаш шароити ва сув кайфиятини яхшилаш таъкидланган.  

Бу жараённинг давомида (Interstate Council for the Aral Sea Basin (ICAB) Орол денгизи муҳитида давлатлараро кенгаш ва (The International Fund for Saving the Aral Sea (IFAS) Орол денгизини муҳофазат этиш учун халқаро валюта фонди 1993 йилда ташкил этилди. Бу иккита ташкилот 1997 йилда муштарак мақсадга эга бўлиши сабабли бирбирига қўшилди. Орол денгизини нажот бериш халқаро фонди деб номланган бу ташкилотнинг асосий мақсади Орол денгизининг мушкулотларини ҳал этиш ва ушбу минтақада истиқомат қилувчи аҳолига ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан кўмак беришдан иборат эди. 2008 йил декабр ойида БМТ бош ассамблеясида назорат этиш вазифаси Орол денгизини нажот бериш фондига топширилди. Бу фонднинг ташкил этилишининг 25 йилиги 2018 йил 31 август  ойида (1397 йил шаҳривар ойининг 9)  аъзо мамлакатларнинг раҳбарлари иштирокида Туркманистонда ўтказилди. 

1998 йил 17 март ойида Сирдарё дарёси сув ҳавзаси энергетикаси ва сув захирасидан фойдаланиш бўйича Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида келишилган учтомонлама шартнома Марказий Осиё сув ресурсларидан фойдаланиш учун амалга оширилган бошқа сайъ-ҳаракатдир. Бу шартноманинг бандларидан бирида шундай келтирилади: "Сирдарёнинг Норин ГЭС-да ишлаб чиқарилган қўшимча электро-энегрия тенг равишда Ўзбекистон ва Қозоқистонга етказилади."

9 йилдан кейин ( The UN Regional Centre for Preventive Diplomacy for Central Asia(UNRCCA) -Марказий Осиёдаги превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ ҳам марказий осиёнинг сув захираларидан муносиб равишда фойдаланиш ва уни муҳофазат этиш учун халқаро сайъ-ҳаракатлардан бири Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида ташкил этилди. Бу марказ БМТ ташкилотининг махсус ижрочи маъмури саналадиким, ушбу минтақада барқарорликни таминлаш ва мавжуд таҳдидларни олдини олиш ва уни аниқлаш вазифасини ўз зиммасига олган.  

БМТ бош ассамблеяси 2017 йил 21 ноябрда муштарак муаммоларни ҳал этиш, Марказий оОиё минтаҷасида ижтимоий ва иқтисодий ҳамкорликларни ривожлантириш йўлида сиёсий музорака ва мулоқотларни рағбатлантириш учун "Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича БМТ минтақавий марказ"-нинг муҳим ролига тегишли бўлган шартномани тасдиқлади. 

Келишилган шартномаларни ижро этишда айрим мамлакатларнинг ҳамкорлик қилмаганларига қарамай 2018 йилдан бошлаб хорижий қудратларнинг иштирокисиз Марказий Осиёнинг бешта мамлакати ўртасида мустақил минтақавий ҳамкорликлар учун янги  имкониятлар вужудга келди.  

Марказий Осиё минтақаси масалалари бўйича етакчи эксперт Георгий Готевнинг айтишича, бир неча йил олдин минтақа мамлакатлари ўртасида бундай муштарак ҳамкорликлар бўлишини тасаввур этиш қийин эди. Минтақавий мустақил ҳамкорликларнинг бундай жараён олиши агарчи сув ресурсларига бевосита алоқадор бўлмасада, аммо бошқа йилларга қараганда сув захиралари заминидаги дипломатия ва ҳамкорликларни мустаҳкамлашга шароит яратди. 

2018 йил 9 март ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга қилган сафаридан кейин Қозоғистоннинг Остона шаҳрида 2018 йил 18 март ойида Остона саммити номи билан машҳур бўлган Туркманистон, Тожикистон, Қозоҳғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон президентлари иштирокида Марказий Осиёнинг йиғилиши ўтказилди. 

Марказий Осиё минтақасидаги бешта мамлакатларнинг етакчи расмийлари сатҳида ўтказилган учрашув ва музокаралар минтақавий мустақил ҳамкорликлар заминида янги ўзгаришлар вужудга келишидан далолат беради. Бу ўртада  сув мавзўси, айниқса Орол денгизи экологиясининг вазъияти музокараларда баҳс-мунозара этилган муҳим мавзўлардан эди. 

Хорижий мамлакатлар иштирокисиз Марказий Осиё мамлакатлари йиғилишларини ўтказиш каби муҳим ўзгаришлар ўтмишдаги ихтилофларни камайтиради ва минтақавий ҳамкорликларни мустаҳкамлантиради. Бу минтақавий ҳамкорликлар экология ва сув захиралари масаласига қўшимча КАСА-1000 электро-энергиясини етказиб бериш лойиҳаси ва минтақадаги бошқа электро-энергия соҳасидаги лойиҳалар каби электро-энергияни етказиб бериш линияси ва алоқа каридорларини шакллантиришга ёрдам беради. Бу ўзгаришларнинг самарасини бешта мамлакат иштирокида  (Border Management Programme in Central Asia (BOMCA-"Марказий Осиёда чегараларни бошқариш дастури"-ни шаклланишида кўриш мумкин. Бу дастур қўшни мамлакатларнинг қўллаб-қувватлашишларига қўшимча, наркотик моддаларни кантрабанда қилиш билан муштарак кураш олиб бориш, алоқа каридорлари ва электро-энергияни етказиб бериш линиясининг хавфсизлигини таъминлашда муштарак сайъ-ҳаракат олиб бориши сабабли Европа Иттифоқи ҳам қўллаб-қувватлайди. 

Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги чегара-ҳудудлар ихтилофларини ҳал этиш соҳасида вужудга келган ўзгаришлар, агарчи ўз якунига етмаган бўлсада, аммо охирги йилларда минтақа мамлакатларининг қарашларини бир-бирига яқинлаштиришда муҳим рол уйнади.

 

Ёрлиқ