Саъудия Арабистони ичкарисидаги "катта уруш"
Яманнинг Ансоруллоҳ сиёсий идорасининг аъзоси Муҳаммад Носир Ал-Бухайтий "катта уруш вақти яқинлашиб қолган",-деб эълон қилди.
Саъудия Арабистони коалициясининг Яманга қарши урушидан 52 ой ўтмоқда. Ўтган 50 ой ичида бу урушнинг вазъияти шундан иборат эдиким, Арабистон ва унинг иттифоқчилари урушни бошлаган ва ҳужум уюштирган томон эди. Бунга қарши Яман армияси ва Ансоруллоҳ кучлари саъудиялик коалиция қаршисида мудофаа этувчи куч эди.
Яман армияси ва Ансоруллоҳ кучлари айрим пайтларда, Бирлашган Араб Амирликлари ва Арабистонга зарба берарди. Бироқ, Саъудия коалициясининг қирувчи самолётлари ҳар куни Яманнинг турли минтақаларини бомбардимон қилиб, охирги йилларда энг буюк инсоний фожеани вужудга келтириб, Яманнинг 80 фоиз инфратизилмарини нобуд қилди.
Яман армияси ва Ансоруллуҳ кучларининг асосий мақсади мамлакат пойтахти Санъо шаҳри ва уларнинг назоратида бўлган айрим минтақаларни муҳофазат қилишга қаратилган эди.
Бу урушдан беш йил ўтгач, урушнинг шароити ўзгаришларга дуч келди. Саъудия Арабистони ҳужумларига қарши Яман армияси ва Ансоруллоҳ кучларининг муқовимати самара берди. Эндиликда, Яман ва Ансоруллоҳ кучлари ҳужум қилиш босқичига кирган. Яман армияси ва Ансоруллоҳ кучларининг разведка қудрати, учувчисиз учоқлар ҳамда ракета қудрати жиддий равишда ривожланиб, Яманга қарши коалициянинг иккита асосий аъзоси сифатида Бирлашган Араб Амирликлари ва Саъудия Арабистоннинг 300-тадан ортиқ стратегик ва муҳим маконларини кашф этди ва босқичмабосқич учувчисиз учоқлар ва ракеталар ҳужумларига юзмаюз бўлади.
Яман ҳаво кучлари матбуот котиби яманлик учувчисиз учоқлар ва ракеталар Яман уруши вазъиятини ўзгартира олди ва Иморот ва Саъудия коалицияси яқинда урушни тўхтатишга мажбур бўлади,-деб айтди.
Бу вазъият шундан далолат берадиким, уруш Яман ер-ҳудудлари билан чегараланиб қолмайди, балки Саъудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларининг географик ҳудудларига ҳам кенгайиши мумкин. Бу вазъият Яманга қарши урушда Ол-Саъуд ва Ол-Наҳённи ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ умидсизлантириб қуйиши мумкин.
Муҳим масла шундаки, Яман уруш майдонида уруш вазъияти ўзгаришининг сабаби нимада? Бу масалада учта муҳим омилга ишора этиш мумкин.
Биринчи омил бу Яман Ансоруллоҳининг иймони ва маънавий қудрати ҳисобланадиким, Саъудия коалициясига қарши муқовимат қилишга чин юракдан ишониб, Ғарбнинг замонавий тажҳизотлари билан жиҳозланган душман қаршисида таслим бўлмади ва тенгсиз шароитда ҳам музокара қилмади.
Ансоруллоҳ кучларининг Яман армиясига ишончи ҳам мустаҳкамланди ва Яман халқ комитети билан армиянинг бирлашиши Яманга қарши урушда саъудиялик коалициянинг ўз мақсадларига етмаслигига имконият берди.
Иккинчи омил эса, урушнинг минтақага ёйилиб кетиши ҳисобланади. Урушнинг ёйилиши Ол-Саъуд ва унинг иттифоқчиларининг ғазабини келтирди ҳамда турли сабаблар билан уларга қарши дунё ҳамжамиятлигининг босими кенгайиб борган бўлсада, аммо Яман армияси ва Ансоруллоҳ кучлари учун мудофаа қудратига эришиш ва бу қудратни мустаҳкамлаш учун бир имконият ҳисобланади.
Бу ҳақда яманлик бир манба Ал-Қудс Ал-Араби газетасига ҳавсийлар уруш замонининг чузилиши ва қуршовдан фойдаланиб ўзларининг ҳарбий қудратларини мустаҳкамлашди. Ҳолбуки, Саъудия Арабистони ўз ихтиёрида бўлган барча нарсани ишлатган бўлсада, аммо мувафаққиятга эришолмади, балки аксинча,ўзлари учун "жаҳаннам эшиклари"-ни очишди,-деб айтди.
Учинчи омил бу Саъудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида ихтилофларнинг кучайишидан иборат. Арабистондан кейин Яманга қарши коалициянинг энг муҳим аъзоси бўлмиш Бирлашган Араб Амирликлари ўтган бир йил давомида Яман урушида моддий ютуқларга эришишга ҳаракат қилди. Мансур Ҳодийни қудрат бошига келтириш масаласида Арабистон билан ихтилофга келган Бирлашган Араб Амирликлари ўтган йиллар давомида, Яман жанубидаги стратегик минтақаларни назорат қилиш ва ўз тасирини кенгайтириш учун сайъ-ҳаракат қилди. Бу вазъиятни эътиборга олиб, Ансоруллоҳ сиёсий идорасининг аъзоси Муҳаммад Носир Ал-Бухайтий "буюк уруш вақти яқинлашиб қолган" ва бу катта уруш ҳам Арабистон ер-ҳудудлари ичида бўлади,-деб эълдон қилди.