сентябр 16, 2019 16:41 Asia/Tashkent
  •  Жанубий Хитой денгизини тарк этиш учун Хитой Америка ҳарбий кемасига огоҳлантириш берди

Хитой Америка ҳарбий кемасига зудлик билан Жанубий Хитой денгизини тарк этиш учун огоҳлантириш берди.

Хитой жанубий армияси қўмондони Пекин давлатининг ижозатисиз жума куни Парасел ороллари сув ҳудудларига кирган Американинг "Маер"  ҳарбий кемасига зудлик билан бу минтақани тарк этиш учун оноҳлантириш берди. 

Ли Хавомин Америка бир неча вақтдан бери навигация эркинлиги остида жанубий Хитой денгизидаги Хитой ҳокимиятига таҳдид солмоқда ва бу нарса минтақавий хавфсизлик, барқарорлик ва халқаро миқёсдаги тинчликни муҳофазат этиш учун Вашингтоннинг садоқати йўқлигидан далолат беради,-деб айтди. 

Хитой расмийси бу ўлка армияси ҳушёрликни қўлдан бой бермасдан жанубий Хитой денгизида барқарорлик, тинчликни сақлаш ҳамда хавфсизлик ва миллий истиқлолни муҳофазат этиш учун кераклик барча сайъ-ҳаракатларни ижро этади, -деб қўшимча қилди. 

Америка жанубий Хитой денгизи халқаро сув йўлларнинг бир қисми эканлигини баҳона қилиб, ушбу денгизда ўзининг денгиз сув ости кемалари сув усти кемаларининг ҳаракатланишини ўзининг қонуний ҳақ-ҳуқуқи деб билади ва Пекин давлатининг бу сув ҳудудлар бўйича моликиятини нотўғри ва халқаро қонунларга зид деб эълон қилган. 

Албатта, Хитойнинг жанубий Хитой денгизига эгалик қилиш тўғрисидаги даъвосининг ҳаққонийлигидан қатъий назар Америка давлати Хитойни бартараф этиш стратегияси доирасида, турли соҳалар, жумладан жанубий Хитой денгизи, Тайванд, Гонгконг ҳасзасида Пекинга қарши кескинликларни ижод этиш ҳамда тижоратни чеклантирадиган сайъ-ҳаракатлар билан устувор иқтисодга таянган ҳолда халқаро тизим арсасида Америка мавқеи учун бир хавф-хатар сифатида, кундан кунга ривожланаётган Хитой иқтисодиётига жиддий монеа яратишга ҳаракат қилмоқда. 

Ана шу доирада Америка давлати жанубий Хитой денгизида ва охирги йилларда жиддий кескинликка учраган Тайван масаласида, Хитойга қарши гижгижлантирувчи сайъ-ҳаракатларни амалга оширишидан кейин охирги ойлар давомида Гонгконгда эътирозларнинг бошланиши билан мавжуд шароитдан Пекинга қарши босим ўтказиш учун фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.

Америка ва Британия каби айрим европалик мамлакатлар Гонгконгда Хитойга жиноятчиларни экстратиция қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига қарши норозилик намойишлари бошланиши билан Гонгконгда демократия қоида-қонунларга ҳурмат зоҳир этиш лозимлиги иддаолар билан  бу мамлакатда ижтимоий ва шахсий эркинликлар ҳамда инсон ҳуқуқлари поймол этилиши сабабли Пекин давлатини халқаро ва сиёсий қаттиқ босимларга юзмаюз этишга сайъ-ҳаракат қилмоқда.

Хитойнинг сиёсий ишлар бўйича эксперти Туни Чанг шундай деб фикр билдиради: "Хитойга жиноятчиларни экстрадиция қилиш лойиҳасига қарши Гонконгда юз берган эътирозлар бутун Гонконг давлатини нишонга олган баҳона саналади".

Гонгконгнинг ички ишларига Ғарб мамлакатларининг бундай аралашуви давом этиши жиҳатида Германиянинг Пекиндаги элчиси Хитой ташқи ишлар вазирлигига даъват этилди ва Германия ташқи ишлар вазири билан Гонгконгдаги охирги эътирозларнинг раҳбарларидан бири учрашуви ҳақидаги норозилик нотасини топширди.  

Хитой расмийлари ўртасида шундай хавотирланиш борки, Америка Гонгконгдаги охирги ўзгаришлардан айрим европалик мамлакатлар, жумладан Британия ва Германия билан бирга Пекин давлатига қарши эътирозли кўча намойишларни ташкил этиш учун бир восита сифатида фойдаланиши мумкин. 

Гонгконгда эътирозчиларни қўллаб-қувватлаш орқали Хитойга қарши Оқ Уйниннг босим ўтказиши шунингдек бу мамлакатга қарши савдо урушини давом эттириш билан бирга Жанубий Хитой денгизида Америка ҳарбий кемасининг ҳузур топиши  қилиши Пекинга қарши барча томонлама босим ўтказиш сиёсатини амалга ошириши учун Трамп давлатининг тузган режаси саналади ва албатта бу мақсадини амалда татбиқ этишда ҳозиргача бирон бир натижага эришгани йўқ.  

 

Ёрлиқ