Зариф: Трамп ҳар қандай тузоқлардан эҳтиёт бўл...!"
(last modified Sun, 03 Jan 2021 11:01:50 GMT )
Январ 03, 2021 16:01 Asia/Tashkent
  • Зариф: Трамп ҳар қандай тузоқлардан эҳтиёт бўл...!

Минтақада Американинг можарожўйликлари ва аралашувлари Дональд Трамп Америка минтақада 7 триллион доллар сарфлади, аммо ҳеч нарсага эришолмади деб эълон қилиши сабабига айланди.

Энди Трамп ҳам ўтган тўрт йил давомида уша хато йўлини давом эттирди ва президентлик даврининг охирги кунларида ҳам уша нотўғри йўлини давом эттираётганини намойён этмоқда. 

Минтақада Американинг охирги гижгижлантирувчи хатти-ҳаракатларига аксиламал кўрсатишда Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф сўзлаган нутқида, Эрон Америка билан уруш қилишни истамаслигини таъкидлаб ўз Твиттер саҳифасида шундай ёзди: "Трамп давлати ва гумошталари Америкада каронавирус билан қарши курашиш ўрнига Б-52 бомбардимончилари ва кемаларини бизнинг минтақамизга юбориш учун миллиардлаб долларни беҳуда сарфлайди".  

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф ва Дональд Трамп 

Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек шанба куни Твиттер саҳифасида, Ироқдан олинган янги маълумотлар шундан далолат берадики, Исроил режимининг уруш келтириб чиқарувчи омиллари Трампни ёлғон баҳоналар билан урушга тортиш учун америкаликларга қарши ҳужум қилишни режалаштирмоқдалар,-деб ёзди.   

Муҳаммаджавод Зариф Америка президентига хитоб айлаб, Трамп ҳар қандай тузоқдан эҳтиёт бўлгин! Ҳар қандай фитна-найранг ва урушқоқли қатъий жавобга дуч келади, айниқса уша самимий ва яқин дўстларингга қаттиқ қайтарилади,-деб таъкидлади.   

Эроннинг БМТ-даги намояндалари БМТ бош котиби ва Хавфсизлик кенгаши мактуб йўллаб, Уммон денгизи ва Форс кўрфази сув ҳудудларида бомбардимончи самолётларнинг учиши гижгижлантирувчи амал деб билиш зимнида, Американинг хатти-ҳаракати урушқоқлик ва душманлик ҳаракатдир ва ўта муҳим ушбу минтақанинг кескин хавфсизлик вазъиятини мураккаблаштириши мумкин,-деб эслатиб ўтдилар. 

Агарчи Америка мудофаа вазирлиги ўтган пайшанба куни самолёт ташувчи Нимитз кемаларини Америкага қатаришини эълон қилган бўлсада, аммо Оқ Уй, Исроил режими ва Арабистоннинг бевосита натижаси бўлмиш минтақадаги кескинликлар бу мавзўнинг аҳамияти ва оқибатларини икки жиҳатдан баён этиш мумкин.  

Биринчи жиҳат, ушбу ҳаракатларнинг ҳалокатли тасири минтақага ёмон тасир етказади. Далиллардан кўриниб тўрибдиким, АҚШ ва минтақавий уйинчиларнинг Оқ Уйга мос келадиган мақсади Эрон ва АҚШ ўртасида тўғридан-тўғри қарама-қаршиликни яратишга ва минтақани қайтариб бўлмайдиган кескинлик ҳолатига суришга қаратилган инқироз ўлчамларини кенгайтиришдир.Бундай бўлса, Америка ва унга яқин бўлган дўстлари, айниқса исроил режими учун урушнинг оқибатларини башорат этиб бўлмайди. 

Бу кескинликларни ижод этишнинг иккинчи жиҳати Эронга қарши ва минтақада Американинг можарожўйликларининг бевосита харажотлари ҳисобланадики, албатта оғир бўлади. 

Сиёсий масалалар бўйича эксперт ва собиқ димломат Қосим Муҳибали

Сиёсий масалалар бўйича эксперт ва собиқ димломат Қосим Муҳибали бу ҳаракатлар ҳақидан шундай фикр билдиради: "сионистик режим, Саъудия Арабистони ва Майк Помпео каби Трамп ҳукуматининг айрим унсурлари минтақада янги низолар, кескинликлар ёки бўронларни ижод этишга ҳаракат қилишади" 

Бироқ, Эрон Ислом Жумҳурияти минтақада ҳеч қандай кескинликлар ва низолар тарафдори бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Аммо қудрат, салобат ва тайёргарлик билан ҳар қандай тажовузкорга қарши кураш олиб боради. Эрон Ислом Жумҳурияти қуролли кучлари бу ҳаракатларга қарши аксиламал кўрсатиб, ҳар қандай гижгижлантирувчи хатти-ҳаракат ва можарожўйликлар жиддий аксиламалга дуч келадиким, унинг оқибатларини душман кучлари, айниқса Америка сезади. 

Табиийки, Эрон Ислом Жумҳурияти ўз қўшнилари билан яхши алоқада бўлиш пайидадир. Тажриба шуни кўрсатадиким, ишонч, ҳусни ният ва ҳар қандай зарарли хатти-ҳаракатдан холи алоқаларни давом эттиришнинг натижаси минтақада устувор барқарорлик, хавфсизлик ва умумий манфаатларни муҳофазат этишдан иборатдир. Аммо низо ва душманликнинг натижаси минтақада кескинликларнинг кучайишидирким, унинг тасири узоқ муддатлидир ва бу эса фақат манфаат кўрадиганлар, бегоналар ва фурсат пойлаб юрадигарларнинг фойдасидадир.   

Ёрлиқ