Саъудия Арабистони ташқи ишлар вазирнинг Ямандаги уруш ҳақидаги қарамақарши изҳороти
(last modified Sun, 24 Jan 2021 11:30:53 GMT )
Январ 24, 2021 16:30 Asia/Tashkent
  • Саъудия Арабистони ташқи ишлар вазирнинг Ямандаги уруш ҳақидаги қарамақарши изҳороти

Саъудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал бин Фарҳон Ол-Саъуд бир томондан бир-бирига қарама-қарши изҳоротида Риёз Яманда уруш келишувига келиш пайида эканини иддао қилиб, бошқа томондан Американинг собиқ давлати томонидан Ансоруллоҳ гуруҳини террористик деб эълон қилишини истиқбол этди.

Арабистоннинг Яманга қарши бошлаган уруши икки ойдан сўнг етти йил ўтади. Бу уруш 21 асрнинг энг катта инсоний фожиаси шаклланиши сабабига айланди. бу урушда 100 мингдан ортиқ одамлар қурбон бўлишди, юзлаб минг одамлар ярадор бўлишди ва 4 миллион нафарга яқин одамлар оворагарчиликка юзмаюз бўлишди. Шунингдек бу уруш Яиан халқининг ифратилмалари ва ҳаётининг ўртадан йўқ бўлиши сабабига айланди. 

Саъудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал бин Фарҳон

Арабистон ташқи ишлар вазирининг бундай позиция олишининг энг муҳим сабабларидан бири бу уруш давом этиши оқибатларидан Ол-Саъуднинг қурқишидир. Ол-Саъуд Яманга қарши урушни Барак Абама маъмурияти даврида бошлади ва жумҳурийчи Дональд Трамп президентлиги даврида эса хорижий босимларсиз бу урушни давом эттирди. Америка Яманда энг катта инсоний фожеанинг шаклланишига катта рол уйнади ва бошқа томондан Американинг Ол-Саъуд содир этган жиноятларни қўллаб-қувватлаши унинг инсон ҳуқуқлари қадриятлари ва меъёрларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги иддаоларини шубҳа ва савол остига қуйди. 

Америка янги давлати ушбу мамлакатнинг ёқолган чеҳрасини яхшилашни ўзининг ишчи дастурига қуймоқчи бўлганга ўхшайди ва ушбу йўлда ҳам Яманга қарши уруш тўғрисида Вашингтон сиёсатини қайта кўриб чиқиш эҳтьимоли мавжуд. Америка ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котибларидан бири бу вазирлик собиқ давлат томонидан Ансоруллоҳ ҳаракати террористик ҳаракат деб эълон қилганини кўриб чиқишни бошлаши ва бу масалада тез вақт ичида қарор қабул қилиш ва бирон бир хулосага келиши зарур,-деб айтди. 

Арабистоннинг Яманга қарши уруши 

Шунингдек, Жералд Форд, Жими Картер ва Рональд Рейган маъмуриятларида Америка миллий хавфсизлик кенгашининг аъзоси ва Калумбия университетининг ўқитувчиси Гари Сик Жо Бойден Яманга қарши уруш идеяси билан мухолиф эди ва эндиликда ушбу урушни охирга етказишга ҳаракат қилади,-деб айтди. 

Гари Сик агар Америка, Англия ва Франция Саъудия Арабистонини лагистик қўллаб-қувватлашни охирга етказса, бу мамлакат ҳарбий тажҳизотлар ва қирувчи самолётларни сақлаш ва муҳофазат эта олмайди. Бу мамлакат урушни кўп давом эта олмайди,-деб таъкидлади.   

Бошқа бир масала шундаки, Саъудия Арабистони ташқи ишлар вазири  Яманга қарши коалиция мамлакатда ўт очишни тўхтатиш учун тўсиқ эмас, аммо Яманнинг Ансоруллоҳи бу мамлакатда ўт очишни тўхтатиш келишувининг асосий тўсиғи эканини иддао қилмоқда. Шунингдек у АҚШ-нинг собиқ президентини тўрт йиллик ҳукмронлигининг сўнгги дақиқаларида яманлик  Ансоруллоҳни террорист деб аташини мақтаб, ҳимоя қилмоқда.

Бин Салмон Яманга қарши урушнинг масъулидир

Файсал бин Фарҳон изҳоротининг бу қисми Яманга қарши урушда Ол-Саъуднинг гирифтор бўлиб қолганидан дарак беради. Ол-Саъуд Ансоруллоҳни ўт очишни тўхтатишнинг монеаси деб атади. Ҳолбуки Ансоруллоҳ эса бир неча маротаба шу жумладан 2018 йил дакабрдаги Стокгольм келишувидан сўнг БМТ ҳомийлиги томонидан амалга оширилган тинчликка риоя қилган ва уни амалга оширган. Арабистон Яманга қарши ҳар куни ҳужумни давом эттириш билан оташкесим келишувини поймол этиши ва бу ҳужумлар баробарида Яман миллий нажот давлатининг мудофаа этиш сайъ-ҳаракатлари сабабига айланди. 

Бироқ, Америка собиқ давлати томонидан Ансоруллоҳ ҳаракатини террористик ҳаракат деб билишини Арабистон ташқи ишлар вазирининг истиқбол этиши ҳам урушни тугатиш учун Файсал бин Фарҳоннинг иддаоси билан ошкора тазда зиддир. Чунки Ансоруллоҳ билан музокара олиб бормасдан ва уни Яман қудрати тизилмасига қўшмасдан урушни тугатиш мумкин эмас. 

 

Ёрлиқ