Нефт саноатининг 42 йиллик муваффақиятларига бир назар
(last modified Thu, 18 Mar 2021 15:50:46 GMT )
март 18, 2021 20:50 Asia/Tashkent
  • Нефт саноатининг 42 йиллик муваффақиятларига бир назар

19 март – Эрон Нефт саноатини миллийлаштириш тўғрисидаги қонун қабул қилинган кун.

Эрон Нефт саноатини миллийлаштириш тӯғрисидаги қонуннинг тасдиқланиши  билан Англия-Эрон нефт компаниясининг барча ҳуқуқлари мамлакатга қайтарилиб,   Эрон Нефт саноати миллий деб эълон қилинди. Ушбу тарихий куннинг аҳамиятини англаб етиш учун  орқага ,  Эрон миллатининг буюк мероси бӯлган нефтга  ҳукмрон ва талончи кучлар томонидан суқланиб қаралган  кунларга назар ташлаш жоиз.

Эронга қарши саботаж ва фитналар ўша пайтдаги Бош вазир Муҳаммад Мусаддиқ  ҳукумати 1951 йилнинг  апрел ойида Нефт саноатини миллийлаштириш тўғрисидаги қонунни амалга оширишни устувор вазифага айлантирганидан бери кучайди. 1953 йил августда АҚШ  ва Англиянинг ўша пайтдаги Эрон Бош вазири Мусаддиқ  ҳукуматига қарши давлат тўнтариши ана шу фитнанинг бир қисми эди. Ушбу давлат тўнтаришидан кейин Бритиш Петролиум, Shell, Калифорния ва Техас  нефт компаниялари  Эроннинг нефтини талон-тарож қилишга киришишди.  Шундай қилиб,  ушбу саноат миллийлаштирилганига қарамай, нефтга хорижликларнинг  ҳукмронлиги давом этаверади. Нефт саноатининг асосий муаммоси бу саноатнинг чет эл компанияларига мутлақо боғлиқлиги эди. Шу сабабли инқилоб ғалабасигача   Нефт саноатининг миллийлаштирилиши миллий ресруслардан фойдаланишда туб ўзгаришларни келтириб чиқармади ва миллий захираларни ҳимоя қилишда Эроннинг мустақиллигини таъминлай олмади.

Дарҳақиқат, нефтга қарамлик ӯтмишда ҳам,  Эрон учун босим воситаси сифатида ишлатилаётган бугунги санкциялар даврида ҳам мамлакатнинг миллий манфаатларига зиён келтирган. Ӯтмишда  ягона даромад манбаи бӯлган нефт Эронни золим кучлар томонидан доимий равишда сиёсий ва иқтисодий таҳдид остида бўлишига олиб келди.

Эрон табиий ва инсон салоҳияти жиҳатидан истеъдод ва ижодкорликка, қимматли манбаларга бой ўлка. Аммо ички имконият ва истеъдодлардан фойдаланмасдан нефтга боғлиқлик ушбу куч ва тараққиёт манбасини Эрон учун юз йиллик даҳшатли меросга айлантирди.

Инқилоб ғалаба қозонганидан сўнг юклатма  уруш ва санкциялар бошланганидан кейин нефт саноати катта зарбаларга  дуч келди. Нефтни қайта ишлаш заводлари ва нефт терминалларига етказилган кенг қамровли зарарни ҳисобга олган ҳолда  ушбу соҳада ўзини ўзи таъминлаш ва хом нефтни сотишдан узоқлашиш бўйича стратегик ўзгаришларни амалга ошириш мақсадида  Нефт саноати учун макро реконструкция қилишнинг комплекс режаси бошланди.

Сўнгги ўн йил ичида Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари томонидан муқовимат  иқтисодиётини шакллантириш зарурати кун тартибига қӯйилгач,  ривожланиш режаларида  хом нефт сотишдан тийилиш сиёсати устувор аҳамиятга эга бўлди.

Ушбу стратегик ҳаракатнинг бошланиши билан санкцияларнинг тобора кенгайишига қарама-қарши равишда мамлакатда Нефт саноатини янада ривожлантириш учун  кўплаб ҳаракатлар амалга оширилди.  Ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида нафақат Эрон нефт саноатининг ривожланиши тўхтаб қолмади, балки   мамлакатнинг нефт ва газ саноатида кўплаб лойиҳалар фаолият кўрсатаётганига гувоҳ бўлдик.

Ушбу олдинга силжишнинг давом этиши Эрон нефт саноати тўхтамайдиган янги йўлда эканлигини кўрсатди. Бу ҳаракатнинг стратегик мақсади  миллий технология даражасини кўтариш ва нефтнинг мустаҳкам ва барқарор иқтисодий инфратузилмасидаги ролини барқарорлаштиришдир.

33 триллион  кубометрдан зиёд анъанавий табиий газ захиралари ва 157 миллиард баррелдан ортиқ   хом нефт захиралари билан Эрон нефт-кимё саноатида нефт ва газ қийматларини юксалтириш мақсадида нефт-кимё саноатини ривожлантириш учун потенциал ва қиёсий устунликка эга. Ушбу саноат маҳсулотлари Эрон иқтисодиётининг кўплаб тармоқларини хом ашё билан таъминлайди ва шу нуқтаи назардан жуда муҳимдир.

Энди нефт-кимё саноатининг иккинчи сакраши якунланмоқда ва учинчи сакраш 1404 йилда якунланади ва унда нефт-кимё маҳсулотларининг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 130 миллион   тоннага етади.

Нефт-кимё саноатининг салоҳияти жиҳатидан Эрон минтақадаги қудратлардан биридир.

 Ўтган йилнинг январ ойида Форс кўрфазидаги Бедбаланд газни қайта ишлаш заводи фойдаланишга топширилгач, Гачсорон ишлаб чиқариш бирлашмаларининг нефт-кимёвий озуқаси ва Дено этилен линияси хом ашёси ҳозирги вақтда мамлакатнинг хом ашё манбаларидан етказиб берилмоқда. Ушбу қайта ишлаш заводи ва жанубнинг нефтга бой минтақаларида машъал сифатида ёнаётган газ ёқилғиларини йиғиш лойиҳасини амалга ошириш учун инвеститсия тариқасида 4,5 миллиард доллардан кўпроқ маблағ прогноз қилинган эди.  Шундан ҳозиргача 3,4 миллиард долларлик маблағлар ӯзлаштирилди, қолган маблағни ӯзлаштириш учун иш жадал суръатларда давом этмоқда.

   Эндиликда  Нефт саноати  жиҳозларининг 80 фоиздан кўпроғи мамлакат ичида ишлаб чиқарилади ва нефт саноати мутахассислари Форс кўрфазида кунига бир километр масофада нефт қувурлари ётқизиш ҳамда Эрон ширкатлари денгизда қазиш ишларини олиб бориш учун бошқалар билан рақобатлашиш қудратига эга. 

Бугун Нефт саноатини миллийлаштириш кунида  ифтихор ҳисси  билан айтишимиз мумкинки, нефт, газ ва нефт-кимё саноати, бошқа соҳалар сингари, маҳаллий имкониятларга таяниб, йирик лойиҳаларни ишга тушириши мумкин.