Қозоғистонда фавқулодда ҳолат эълон қилинди
2022-йил Марказий Осиёдаги энг йирик иқтисодиётга эга Қозоғистон ҳукумати ва халқи учун ноқулай шароитларда бошланди.
Бир томондан, Нурсултон ҳукумати бюджет тақчиллиги инқирози ва молиявий муаммоларга дуч келмоқда. Бошқа томондан, автомобиллар учун суюлтирилган газ нархининг ошиши билан Қозоғистоннинг йирик шаҳарларидаги одамларнинг норозилигига муносиб жавоб бериши керак.
Бироқ, Қозоғистон Президенти халқ норозиликларига биринчи жавобида фавқулодда ҳолат ва икки ҳафталик ҳарбий ҳолат эълон қилиб, иккинчи қадамда ҳукуматни сўнгги кунларда кенг тарқалган тартибсизликлар ва йирик шаҳарлардаги норозилик намойишларида айблади ва вазирлар маҳкамасини истеъфога чиқаришга рози бўлди.
Қозоғистон конституциясига кўра, янги ҳукумат тузилмагунча бош вазирни вице-президент Алихон Исмоилов бошқаради. Вазирлар Маҳкамаси ҳам вақтинча ишлайди.
Бироқ 2022-йилнинг дастлабки кунларида Қозоғистон ҳукумати ва халқи бир вақтнинг ўзида хавотирли хабарга дуч келди. Марказий Осиёнинг йирик ва аҳоли гавжум шаҳарларида шу кунларда суюлтирилган газ нархи ошишига қарши норозилик билдириш учун ҳукуматга қарши намойишлар ўтказилмоқда.
Халқ норозиликлари ортидан Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Фавқулодда ҳолат икки ҳафта, 19 январгача давом этади. Қозоғистон президенти намойишчиларга шундай деди:
"Эҳтиёт бўлинг, ички ва ташқи провокация ва митингларга берилманг".
Қозоғистон президенти, шунингдек, ҳарбий идора ва марказларга қилинган ҳужумни ноқонуний деб таърифлади ва шу билан бирга таъкидлади:
"Унинг ҳукумати халқ норозилиги туфайли қуламайди".
Тўқаев, шунингдек, тинчликни тиклаш учун Олмаота ва Менгистао туманларида фавқулодда ҳолат жорий этиш, митинглар ва тунги транспортни тақиқлаш ҳақида буйруқ берди. Қозоғистон президентининг фармонида вазиятни барқарорлаштириш ва осойишталикни ўрнатиш бўйича барча ваколатлар Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия зиммасига юкланиши таъкидланган.
Сўнгги кунларда Мингстао вилоятининг Актау ва Жанаозин шаҳарларида суюлтирилган газ нархи ошишига қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Намойишчилар ҳукуматдан автомобил гази нархининг литри учун 60 дан 120 Тенгегача оширилишни бекор қилишни талаб қилишди. Тенге Қозоғистоннинг миллий валютаси бўлиб, ҳозирда бир АҚШ доллари 436 тенгега алмаштирилмоқда.
Аввалроқ Қозоғистон Энергетика вазирлиги автомобиллар суюлтирилган газ нархининг ошишини талаб ва таклифни тартибга солишнинг тегишли чораси деб атаган ва истеъмол ўсишига қарамасдан йиллик газ ишлаб чиқариш барқарорлигича қолаётганини таъкидлаган эди. Аммо намойишчилар Қозоғистонда тўланадиган энг кам иш ҳақини ҳисобга олсак, автомобил газининг литри учун 60 тенгедан баҳоси ўринли, дейди.
Қозоғистондаги ички вазиятнинг умумий сарҳисобида шуни айтиш керакки, Қозоғистонда суюлтирилган газ нархининг икки баравар ошишига қарши намойишлар давом этмоқда. Нурсултон ҳукумати расмийлари эса норозилик ва митингларни ноқонуний деб эълон қилиб, намойишчиларни ўз талабларини ёзма равишда тақдим этишга чақирди.
Қозоғистон халқи халқ норозилигисиз ўз ҳуқуқларидан фойдалана олмаслигини аллақачон тушуниб етган. Қозоғистон ҳукумати, айниқса, президент суюлтирилган газ нархининг ошиши Марказий Осиёнинг энг йирик давлати аҳолиси учун қўшимча муаммолар туғдиришидан хабардор.
Айни пайтда ёқилғи нархининг ошиши инфляциянинг кескин ўсиши ва валютанинг қадрсизланишига замин яратади, аҳоли учун кўплаб иқтисодий муаммолар пайдо бўлади. Аммо Нурсултон мутасаддилари суюлтирилган газ нархини оширишдан бошқа чора топа олмаганга ўхшайди.