Тошкент саммитида Афғонистондаги ўзгаришлар муҳокамаси
(last modified Sat, 26 Feb 2022 07:33:58 GMT )
феврал 26, 2022 12:33 Asia/Tashkent
  • Тошкент саммитида Афғонистондаги ўзгаришлар муҳокамаси
    Тошкент саммитида Афғонистондаги ўзгаришлар муҳокамаси

Ўзбекистон пойтахти Тошкентда бўлиб ўтган йиғилишда Марказий Осиё ва Европа давлатлари вакиллари Афғонистондаги воқеаларни кўриб чиқдилар ва бу давлатга инсонпарварлик ёрдамини давом эттиришга чақирдилар.

Бир кунлик йиғилиш иштирокчилари ўз баёнотида толиблар халқаро қонунларга риоя қилишлари, инсон ва аёллар ҳуқуқларини ҳурмат қилишлари, террорчи гуруҳларнинг афғон заминида фаолият юритишига йўл қўймасликлари, мамлакатда инклюзив ҳукумат ўрнатишга ҳаракат қилишлари кераклигини таъкидладилар.

Толибоннинг Афғонистонда ҳокимиятни қайта қўлга киритиши оқибатларидан хавотирда бўлган асосий давлатлар Марказий Осиё давлатлари десак хато бўлмайди. Бу давлатлар Афғонистоннинг террорчи гуруҳлар учун хавфсиз бошпана ва таянчга айланишидан, бу гуруҳларнинг Афғонистонда ўз мавқеини мустаҳкамлаш орқали Марказий Осиё давлатлари ҳудудига кириб, терактлар содир этишидан хавотирдалар.

Сиёсий масалалар бўйича эксперт доктор Морути шундай дейди: "Толибон ҳалигача минтақа давлатларининг афғон заминида ўз хавфсизлигига таҳдид солмаслиги борасида ишончини қозона олмади. Айни пайтда Толибон Марказий Осиё давлатлари билан инклюзив ҳукуматни шакллантириш борасида жиддий келишмовчиликда, айрим толиблар эса Минтақада мухолифат гуруҳлари фаол.

Афғонистон билан боғлиқ барча учрашувларда мамлакатга давом этаётган инсонпарварлик ёрдамига урғу берилган бўлса-да, бу Толибоннинг Афғонистон устидан қайта ҳукмронлигини тан олишни англатмайди. Тўғрироғи, сиёсий доираларда Афғонистонга етказилаётган жума ва инсонпарварлик ёрдами Толибонга қарши восита сифатида қўлланилиши мумкин, деган хавотир бор.Бундай вазиятда афғон халқининг, айниқса, озиқ-овқат соҳасида муаммолари кучайиши мумкин.

Сиёсий масалалар бўйича эксперт Соруш Амирий шундай дейди: "Яқин келажакда Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами минтақавий ва халқаро доиралар томонидан Толибонга босим ўтказиш воситаси сифатида фойдаланилиши эҳтимолдан холи эмас. Хусусан, Афғонистон бўйича саммитларда қатнашаётган Европа вакиллари фақат ўз манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилишади."

Ҳар ҳолда, Афғонистон бўйича Тошкент саммити Афғонистон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишдан кўра, Афғонистондаги Толибон ҳукмронлигининг хавфсизликка таъсири ҳақидаги хавотирларни акс эттиради. Бу толиблар минтақадаги, жумладан, Марказий Осиё давлатлари ишончини қозона олмаганини акс эттиради. Қолаверса, Афғонистон томонида Марказий Осиё давлатлари ўртасида ишончсизлик ҳиссини уйғотиш Толибоннинг манфаатига тўғри келмайди ва Афғонистондаги ушбу гуруҳ ҳукмронлиги келажагига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.