Покистон ва Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятнинг Толибон билан алоқалари зарурлигини таъкидлайди
(last modified Sat, 05 Mar 2022 11:35:36 GMT )
март 05, 2022 16:35 Asia/Tashkent
  • Покистон ва Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятнинг Толибон билан алоқалари зарурлигини таъкидлайди
    Покистон ва Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятнинг Толибон билан алоқалари зарурлигини таъкидлайди

Покистон Бош вазири Имрон Хон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Исломободда учрашиб, муҳим минтақавий ва халқаро муаммолар, хусусан, Афғонистон бўйича икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш йўлларини муҳокама қилдилар.

Суҳбат чоғида томонлар АҚШдаги барча афғон молиявий активларини озод қилиш зарурлигини таъкидлаб, халқаро ҳамжамиятни Афғонистон муаммоларини ҳал қилишга ва “Толибон” ҳаракати билан ҳамкорлик қилишга ундаш учун Тошкент ва Исломобод ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни давом эттириш зарурлигини таъкидладилар.

Афғонистондаги сиёсий ўзгаришларни Покистоннинг Марказий Осиёдаги иқтисодий ва савдо иштирокини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам деб билган Исломобод  минтақа давлатлари, жумладан, Ўзбекистон билан ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришни олқишлайди. Бироқ Исломобод нуқтаи назаридан, бу алоқалар Афғонистон орқали, хоҳ энергетика, хоҳ транзит, хоҳ савдо соҳасида бўлиши керак.

Бу борада минтақавий масалалар бўйича эксперт Ройи Сефат шундай дейди: "Марказий Осиёга ёйилган Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги рақобатни ҳисобга олсак, Исломобод учун Покистоннинг Ўзбекистондаги иштирокини, айниқса Афғонистон орқали мустаҳкамлаш жуда муҳим. Шу боис Покистон ва Ўзбекистон ўртасидаги энг муҳим масала Афғонистондаги сиёсий ва иқтисодий шароитларни яхшилашга ҳаракат қилишдир".

Покистон ҳукумати кутганига қарамай, Толибоннинг Афғонистонда қайта ҳукмронлиги халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмади. Оқибатда Покистоннинг Афғонистон бўйича режалари амалда муваффақиятли бўлмади. Бу давлат Афғонистон орқали Ҳиндистон яриморолидаги савдо-иқтисодий иштирокини мустаҳкамлаш интилаётган Ўзбекистон каби давлатлар билан ҳамкорлик қилиб, халқаро ҳамжамиятни Толибон билан ҳамкорлик қилишга ундаш учун минтақавий ва халқаро доираларни рағбатлантиришга интилмоқда.

Мирзиёевнинг исломободда расмий кутиб олиш маросими

 

Афғонистон бўйича эксперт доктор Шарифипур шундай дейди: "Агар Афғонистондаги иқтисодий ва сиёсий вазият Покистоннинг хоҳишига кўра кетса, у, албатта, Ҳиндистон яримороли ва Марказий Осиё ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришда муҳим рол ўйнашини кутади. Шундай бўлса-да, толибон ҳаракати ва унинг Афғонистондаги ҳукмронлик тарзи  Покистон ва ушбу минтақадаги бошқа давлатлар учун  энг муҳим муаммога айланган бир пайтда юз бермоқда."

Ҳар ҳолда, Ўзбекистон президентининг Покистонга ташрифи унинг минтақавий ҳамкорлик стратегиясига ишонишини ва бу борада Афғонистон имкониятларидан минтақавий тинчлик ва хавфсизликни ўрнатишга ёрдам беришини кўрсатади.

Шавкат Мирзиёевнинг Покистонга ташрифи чоғида тўққизта ҳамкорлик шартномаси, жумладан, имтиёзли савдо битими имзолангани бу борада эътиборга молик. Бироқ Исломобод Марказий Осиёдаги роли Афғонистондаги сиёсий вазиятни барқарорлаштиришга боғлиқ, деб билади.

 

Ўзбекистон ва Покистон ҳукуматлари транзит савдоси тўғрисида битимни тасдиқладилар