Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
-
Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 3 июль -10 июль май кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
-
Шавкат Мирзиёев: қорақалпоқистонликлар норози бўлса биронта модда ўзгармайди
- Қорақалпоғистондаги намойишлар жараёнида 18 киши ҳалок бўлди
-
Афғонистондан Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти ҳудудига 5 снаряд келиб тушди
-
Шавкат Мирзиёев кеча Путин, Раҳмон ва Эрдуған билан телефон орқали суҳбатлашди
-
Қадимий Бухоро шаҳрининг 7 та тарихий обидаси ICESCO рўйхатига киритилди
***
Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида видеоселектор йиғилишини ўтказиб, барча туманлар билан мулоқот қилди.
Шавкат Мирзиёев Нукусда тартибсизликлар рўй бергач, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси аъзолари билан учрашувда уларга эътироз билдирди ва қорақалпоқ халқининг розилигисиз Ўзбекистон Конституциясининг 70-75-моддаларига бирорта ўзгартириш киритилмаслигини айтди.
“Салгина эътирозим, ўзларинг бош бўлиб, ўзларинг ташаббус билан чиқиб, ўзларинг қўл қўйиб, ўзларинг сўзга чиқиб, ўзларинг тасдиқлагансизлар.
[...] Мен ҳар доим очиқман-ку, нега телефон қилиб айтмадинг, одамлар мана шундай норизо ва ҳоказо деб. Мен ҳам одамман-ку, менга ҳам Қорақалпоғистоннинг эртанги куни, тинчлиги керак-ку. Шунча қилган меҳнатимизни шарманда қилиш кимга керак?
Мақсад-муддаомиз нима ўзи? Мақсад-муддаомиз – ватанимизда ҳар бир одам миллатидан, элатидан, тилидан, динидан қатъи назар ўзини эркин тутиб, эмин-эркин яшаши.
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида бўлиб турибди
Мирзиёев шунингдек, видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, барча туманлар билан мулоқот қилинди. Туман ҳокимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берди.
Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилган эди. Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг коменданти ушбу ҳолат бўйича ахборот бериб, вазият тўлиқ назоратга олинганини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев 3 июл куни Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесида депутатлар, фахрий ва фаоллар билан учрашувда ҳам "Денгизнинг қуриган қисмида 1 миллион 733 минг гектар майдонда яшил ҳудудлар барпо этилди. Оролбўйи ҳудудининг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини тиклаш бўйича беш йиллик миллий дастур ишлаб чиқилмоқда. Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масаласи биринчи марта давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Юксак халқаро минбарлардан доимо Орол муаммосига жаҳон жамоатчилиги эътиборини қаратиб келмоқдамиз.
Тўлиқ ишонч билан айтаманки, Қорақалпоғистонда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар бундан буён ҳам албатта изчил суръатларда давом эттирилади.
Чунки Қорақалпоғистоннинг тақдири – бу Ўзбекистоннинг тақдири, қорақалпоқ халқининг бахти ва фаровонлиги – бу бутун ўзбек халқининг бахти ва фаровонлигидир.
Мен ҳаёт синовларида тобланган қорақалпоқ халқининг донишмандлигига ишонаман ва уларни ақл-идрок билан иш тутишга, турли хил, жумладан, четдан бўлаётган ғаразли чорлов ва ҳаракатларга алданмаслик, уларнинг қурбонига айланмасликка чақираман.
Айирмачиликка, оммавий тартибсизликларга, ҳокимият органларига зўравонлик йўли билан қаршилик кўрсатишга даъват этадиган ҳар қандай ҳаракатларга амалдаги қонунчиликка мувофиқ кескин чора кўрилади, айбдорлар эса муқаррар жазога тортилади деб айтди.
***
Ўзбекистон Миллий гвардияси ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаровнинг ўтказилган брифингда маълум қилишича, 1—2 июль кунлари оммавий тартибсизликлар оқибатида 243 нафар фуқаро турли жароҳатлар билан шифохоналарга мурожаат қилган.
Дарё.уз сайтининг хабар қилишича, уларнинг 149 нафарига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, муолажаларни уйида давом эттиришга рухсат берилган. Ҳозирда касалхоналарда жами 94 нафар бемор даволанмоқда. Ўгир аҳволдаги фуқаролар орасида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳам бор. Масалан, Миллий гвардия Қорақолпоғистон Республикаси бўйича Қўриқлаш бошқармаси сафдори кўкрак қисмидан ўқ отар жароҳат олган. Шу бошқарма яна бир сафдори чап оёқ болдири суяги ёпиқ синиши, 1 нафари Жиззах Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий хизматчиси бош мия очиқ жароҳати ҳамда Тошкент шаҳри Миллий гвардия бошқармаси сержанти бош мия очиқ жароҳати билан даволанмоқда.
Бош прокуратура ахборот хизматининг маълум қилишича, тан жароҳати олган ҳуқуқ-тартибот ходимларининг умумий сони — 38 нафар. 18 нафар фуқаро вафот этган.
Республикадаги барча озиқ-овқат дўконлари, бозорлар, нон чиқарувчи корхоналар, биржа савдолари, банклар ва банкоматлар, шифохона ва бошқа ижтимоий соҳа объектлари фаолияти тўлиқ олиб бориляпти. Аҳолига электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви бир маромда етказиб берилмоқда.
****
Афғонистон ҳудудидан отилган снарядлар Термиз шаҳридаги «Мажнунтол» маҳалласида жойлашган 4 та уй-жойга келиб тушиб уларга унча йирик бўлмаган зиён етган, бешинчи снаряд эса футбол майдонидан топилган.
Кеча Aфғонистон ҳудудидан Сурхондарё вилояти ҳудудига бешта снаряд учиб ўтганинин Ўзбекистон ТИВ раҳбар қилди.
5 июл куни соат тахминан 16:20 атрофида Ўзбекистоннинг чегараолди ҳудудига катта эҳтимол билан Афғонистон ҳудудидан учирилган бешта реактив снарядлар келиб тушгани қайд этилди.
Шуни таъкидлаш жоизки, снарядлар тушганида портлашлар юз бермаганлиги сабабли инсонлар нобуд бўлмаган ва вайронагарчиликлар юз бермаган.
Термиз шаҳридаги «Мажнунтол» маҳалласида жойлашган 4 та уй-жойга унча йирик бўлмаган зиён етган, бешинчи снаряд эса футбол майдонидан топилган. Аниқланган снарядлар сапёрлик бўлинмалари томонидан зарарсизлантирилган келтирилган хабарда.
***
Кеча Ўзбекистон республикаси президенти Россия, Тожикистон ва Туркия президентлари билан телефон орқали суҳбатлашди.
Кеча 5 июль, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Россия президенти Ўзбекистон раҳбари томонидан Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўрилган қатъий чораларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Ўтган йил ноябр ойида Москва шаҳрида ўтган олий даражадаги учрашувда эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари телефон орқли суҳбатларида ҳам эришилган барча келишувлар доирасида икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтириш масаласини кўриб чиқилганидан ташқраи, Қорақолпоғистонда вазиятига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Тожикистон президенти ҳам Қорақалпоғистон минтақасидаги вазиятни барқарорлаштириш Тожикистон давлатининг истак-хоҳиши эканлигини маълум қилди.
Ўзбекистон ва Туркия президентлари телефон суҳбатида ҳам Қорақалпоғистон масаласини муҳокама этилди ва Туркия президенти бу минатқада тинчлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.
Икки давлат раҳбарлари шу йил март ойида Тошкент шаҳрида ўтган Стратегик шериклик кенгашининг 2-йиғилишида эришилган келишувлар ижросининг боришини муҳокама қилди, дейилади, Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабарида.
“Туркия президенти давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлади”, дейилади хабарда.
***
Бухоро шаҳридаги 7 та маданий ёдгорлик Ислом оламининг таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO)нинг Ислом Олами Мероси рўйхатига киритилганини Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси хабар берди.
29 июнь куни Ислом Олами Мероси Қўмитасининг тўққизинчи онлайн мажлиси бўлиб ўтди. Унда Бухоро 2020 йилда “Ислом олами маданияти пойтахти” деб эълон қилиниши муносабати билан Бухородаги 7 та – Исмоил Сомоний мақбараси, Чор Бакр, Баҳоуддин Нақшбанд мажмуалари, Мағоки Aттор масжиди, Пои-Калон ансамбли, Қадимги Пойкент шаҳри қолдиқлари ва Тошсарой мадрасалари ИCЕСCОнинг Ислом Олами Мероси рўйхатига киритилди деб хабар қилганр Қалампир сайти.
Онлайн тарзда ўтказилган мажлисда шунингдек, Иёрдания (1 та), Эрон (5 та), Бангладеш (3 та), Жазоир (1), Ироқ (5 та), Фаластин (7 та), Қатар (3 та), Камерун (1 та), Ливия (16 та), Миср (3 та), Марокаш (6 та) давлатларида жойлашган обидалар ҳам Ислом Олами Мероси рўйхатига киритлди.