Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
(last modified Sun, 30 Oct 2022 10:36:22 GMT )
октябр 30, 2022 15:36 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 23- 30 октябрь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Владимир Норов ва Пан Ги Мун Оролбўйида амалага ошириладиган лойиҳаларни муҳокама қилишди

 

  • Ўзбекистон Бош вазири: Ўзбекистон “яшил иқтисодиёт”га ўтишни жадаллаштиради

 

  • Тошкент ва Душанбе давлатлари ўзаро махфий ахборот алмашади

 

  • Ўзбекистон U-15 ўсмир қизлар термаси CAFFA турнирида чемпион бўлди

 

  •      Ўзбекистон бу давлатда Эрон дронлари ишлаб чиқарилганини рад этди

 

  • Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши раиси Шарл Мишел билан учрашди

***

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов ва Яшил ривожланиш глобал институти Ассамблеяси Раиси Пан Ги Мун учрашиб мулоқот қилдилар.

Эслаиб ўтамиз, Сеул шаҳрида “Марказий Осиё  ва  Корея Республикаси” 15 ҳамкорлик форуми бўлиб ўтмоқда.

Владимир Норов ва Пан Ги Мун иштирокидаги учрашувда Ўзбекистон ва Яшил ўсиш глобал институти ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Пан Ги Мун Марказий Осиёнинг экологик муаммоларидан яхши хабардор экани, Оролбўйида бир неча бор бўлгани ва у ерда Орол денгизи қуришининг ҳалокатли оқибатлари ҳақида шахсан билишини таъкидлади.

Қайд этилишича, шу йилнинг февраль ойида Ўзбекистонда Яшил ривожланиш глобал институти Ассамблеяси ваколатхонаси фаолияти йўлга қўйилган.

У ерда иқлим ўзгариши оқибатларини енгиб ўтиш, “яшил” технологиялар ва “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш, саноатни декарбонизация (углерод нейтраллигини таъминлаш) қилиш соҳасида халқаро йўналишда энг яхши амалиётларни ўзлаштириш, жумладан Корея тажрибасига асосланган ҳамкорлик олиб борилмоқда.

***

Куни кеча ЎЗбекистон Бош вазири Ереванда бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Тошкент давлати ЕОИИ давлатлари билан “яшил” энергетика бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда деб айтди.

Абдулла Арипов Тошкент давлати “яшил иқтисодиёт”га ўтишни жадаллаштириш бўйича ўз олдига аниқ вазифаларни қўйган.

Ўзбекистон Бош вазири шунингдек, озиқ-овқат лойиҳаларини илгари суриш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини “савдо сиёсати чораларини қўлламаган ҳолда” ўзаро етказиб бериш муҳимлигини таъкидлади.

“Шу билан бирга, ҳозирги глобал чақириқ ва хатарларни ҳисобга олган ҳолда, мамлакатларимиз ўртасида ва кўп томонлама форматда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва самарадорликни оширишга бўлган талаб ортиб бормоқда”, - деди Арипову.

Ўзбекистон бош вазирининг сўзларига кўра, йил бошидан буён Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи- ЕОИИ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 41 фоизга ошган. Мамлакат ташқи савдо айланмасининг учдан бир қисми иттифоқ ҳиссасига тўғри келади.

***

Ўзбекистон ва Тожикистон

Шавкат Мирзиёев ўз қарори билан Ўзбекистонҳукумати билан Тожикистон ҳукумати ўртасида махфий ахборотни ўзаро алмашиш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни

Халқаро шартнома 2022 йил 2 июнь куни Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга ташрифи давомида Тошкентда имзоланганди.

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бу халқаро шартноманинг кучга кириши учун мамлакат томонидан зарур булган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ва уни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган тўғрисида Тожикистон томонига тегишли билдиришнома юборади.

***

Ўзбекистон U-15 аёллар U-15 аёллар

 

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган U-15 аёллар CAFFA турнирининг уччинчи босқичида Ўзбекистон, Эрон ва Тожикистон терма жамоалари биринчидан 3 - ўринларни эгаллади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. Футбол бўйича  КАФА мусобақаларида Эрон ўсмир қизлар жамоаси турнирнинг иккинчи ўйинида Тожикистон термаси билан беллашди ва бу жамоани 1:0  ҳисобида мағлуб этди. Тўплар фарқида эса Ўзбекистон жамоасидан кам бўлгани сабаб мусобақада иккинчи ўринга сазовор бўлди.

Эрон U-15 аёллар термаси Марказий Осиё қизлар термаси футболида бу мусобақаларда битта чемпионлик ва битта иккинчи ўрин билан рекордчи ҳисобланади ва Ўзбекистон терма жамоаси битта қаҳрамонлик ва Қирғизистон термаси эса битта иккинчи ўйин билан кейинги ўринларда жой олган.

***

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бу мамлакатда Эрон дронлари ишлаб чиқарилгани ҳақидаги баёнотларни рад этиб баёнот берди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнот эълон қилар экан, бу мамлакатда Эрон дронларининг ишлаб чиқарилиши ҳақидаги баёнотларни рад этди.

Шундан келиб чиқиб, интернетда украиналик журналист ва блогер Дмитрий Гордоннинг сионистик режим тадбиркорларидан бири Леонид Нозлин билан видео интервюси эълон қилинган бўлиб, унда Эроннинг учувчисиз учоқларини Ўзбекистонда йиғилгани ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида қўшимча қилди:Биз эълон қиламизки, Ўзбекистон Эрон Ислом Республикаси билан ҳарбий-техник соҳада ҳамкорлик қилмаган ва ўз тупроғида Эрон ҳарбий техникасини ишлаб чиқармайди.

Бундан ташқари, шу пайтгача на Украина томонидан, на бошқа хорижий шериклардан Эрон дронларини йиғиш деб аталадиган нарса бўйича расмий сўров келиб тушмаган.

Якунда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги шундай деди:Шуларни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Украина расмий органларидан Украина оммавий ахборот воситалари томонидан Ўзбекистон ҳақида икки томонлама муносабатларга путур етказиши мумкин бўлган бундай асоссиз айбловлар ва бошқа ишончсиз хабарлар эълон қилинишига йўл қўймаслик учун тегишли чоралар кўришни сўрайди.

***

Мирзиёев ва Шарл Мишель

 

Европа кенгаши раиси Шарл Мишел 27 октябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Тошкентдаги «Кўксарой» қароргоҳида Шарл Мишелни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Улар биргаликда суратга тушди. Сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Тор доирадаги учрашувда кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди, халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистондаги янгиланишлар ва ислоҳотларни, инновациялар, «яшил» иқтисодиёт, рақамлаштириш соҳаларида амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида амалий ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги биргаликдаги ишларни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.

Ўзбекистон томонидан «Марказий Осиё - ЕИ» форматидаги саммитда илгари сурилган таклиф ва ташаббусларни рўёбга чиқариш бўйича «йўл харитаси»ни тайёрлаш масаласи келишиб олинди.

 

Ёрлиқ