Россия Полшага ракета зарбаси бергани бўйича иддио: Ғарбнинг Россияга янги бўҳрон яратиш ҳаркати
(last modified Wed, 16 Nov 2022 07:56:43 GMT )
ноябр 16, 2022 12:56 Asia/Tashkent
  • Россия Полшага ракета зарбаси бергани бўйича иддио: Ғарбнинг Россияга янги бўҳрон яратиш ҳаркати

Полша ташқи ишлар вазири айтди: "Россия армиясининг бир ракетаси сешанба куни тушдан кейин Полша шарқидаги Украина чегарасидан 6 км узоқликдаги Прзеводов қишлоғига тушди ва натижа 2 полша фуқароси ҳалок бўлди." Матбуот ҳам бу ракетани Россия билан боғлашга Россияни НАТОга аьзо давлатга ҳужум қилишда айблашга ҳаракат қилмоқда.

Ушбу хабарларга жавобан Россия Мудофаа вазирлиги сешанба куни кечқурун Полша оммавий ахборот воситалари ва расмийларининг Россия ракеталари Прежводов вилоятига зарба бергани ҳақидаги хабари зиддиятни кучайтиришга қаратилган провокацион ва қасддан қилинган ҳаракат эканлигини эълон қилди. Россия Мудофаа вазирлиги таъкидлади:"Украинанинг Полша билан чегараси яқинидаги нишонларга ракета ҳужуми амалга оширилмаган." Сешанба куни Россия Украинанинг турли ҳудудларига қанотли ракеталардан фойдаланган ҳолда кенг кўламли ҳужум уюштирди.

Ушбу воқеадан сўнг Полша президенти Анжей Дуда ушбу мамлакат Миллий хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишини ўтказди ва бизнинг тупроққа тушган бу ракеталарнинг келиб чиқиши ҳақида ҳали ҳеч қандай далил йўқлимиз йўқ, дея маълум қилди. Дуданинг сўзларига қарамай, Полша ТИВ Россиянинг Варшавадаги элчисини чақиртирди. Украина президенти Владимир Зеленский бу ҳақда Полша президенти билан телефон орқали гаплашди. Зеленский “Европа ва бутун дунё террорчи Россиядан ҳимояланиши керак”, деб таъкидлади. Бу масала Киевнинг ушбу воқеадан ташвиқот ва сиёсат учун максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қилаётганини кўрсатади.

Дипломатик манбалар чоршанба куни эрталаб НАТОга аъзо давлатлар элчилари Полша илтимосига кўра маслаҳат учрашуви ўтказишини маълум қилди. Ушбу учрашув Полша НАТО Низомининг 4-моддасидан фойдаланишга аниқлик киритаётганини эълон қилганидан кейин ўтказилади. НАТОнинг 4-моддасида айтилишича, агар иттифоқчилардан бири "ҳар бир томоннинг ҳудудий яхлитлиги, сиёсий мустақиллиги ёки хавфсизлиги таҳдид остида" деб ҳисобласа, у маслаҳатлашув жараёнига рухсат беради ва бошқа аъзо давлатлар терговда иштирок этади. 4-модда асосидаги маслаҳатлашувлар барча 30 аъзо давлатнинг жамоавий ҳаракатига олиб келиши мумкин.

Афтидан, бу давлатнинг Украина билан чегараси яқинида Полша ҳудудига ракетанинг қулаши Украинадаги уруш жараёнидаги жиддий воқеадир. Бунгача НАТОнинг юқори мартабали мулозимлари Россиянинг ушбу ҳарбий ташкилотга аъзо давлатларга ҳужум қилишга уриниши ҳақида бир неча бор огоҳлантириб, жиддий жавоб беришга ваъда беришган. Бундан ташқари, ҳозирда Полша Украинага Ғарб ҳарбий ёрдами ва қурол-яроғини жўнатишда кўприклар вазифасини ўтамоқда ва Полша ҳукумати Россияга қарши энг қаттиқ позицияни эгаллаган.

Далиллар шуни кўрсатадики, НАТО Полша тупроғига ракета тушиши масаласидан Россияга қарши чиқиш учун баҳона сифатида фойдаланишни режалаштирмоқда. Москванинг ушбу ҳодисага алоқадорлиги ҳақида ҳеч қандай далил бўлмаса-да, далиллар Украинанинг С-300П ҳаво мудофаа тизими ракетаси Полша тупроғига қулагани ва Полша фуқароларини ўлдирганини кўрсатмоқда. Шу муносабат билан Америка расмийларининг айтишича, дастлабки хулосалар Полшага урилган ракета Украина кучлари томонидан Россия ракеталарини тутиб олиш учун учирилганини кўрсатмоқда.

Ғарб оммавий ахборот воситалари яратган муҳит, шунингдек, Полша Ташқи ишлар вазирлигининг воқеа сабабларини аниқламай туриб, Россия элчисини чақириш бўйича муддатидан олдин ва ўйланмаган ҳаракати Варшаванинг Россияни НАТО билан қарама-қарши қўйиш ссенарийсига жалб қилиш истагидан далолат беради. Гап шундаки, Украинадаги урушнинг давом этиши ва урушлар жараёнида муқаррар бўлган бундай ҳодисалар рўй бериши билан Россия ва НАТО ўртасида қарама-қаршилик юзага келиши эҳтимоли кучайган. Россия ва НАТО ўртасидаги зиддият тезда минтақавий ва глобал оқибатларга олиб келадиган кенг кўламли урушга айланиши мумкин. Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги Россия делегацияси маълум қилди: Полшадаги воқеа НАТО ва Россия ўртасида тўғридан-тўғри ҳарбий можаро қўзғатишга уринишдир.

Ёрлиқ