Муслима конгресмен Илҳан Умарнинг Америка Конгресси қўмитасидан чиқариб юборилиши
Демократик партиянинг мусулмон аёл вакили Илҳан Умар сионистик режимни танқид қилгани учун АҚШ Конгресси Вакиллар Палатасининг Ташқи алоқалар қўмитасидан чиқариб юборилди. АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси республикачиларнинг 218 мусбат овози, демократларнинг 211 қарши овози билан Умарни Ташқи алоқалар қўмитасидан чиқариб юборди.
Америка Конгресси Вакиллар Палатаси аъзоси Илҳан Умар, сионистик режим сиёсатини танқид қилган ва бу режим жиноятларини қоралаган сўзлари туфайли узоқ вақтдан бери босим остида. Вакиллар Палатасининг Ташқи алоқалар қўмитаси аъзоси бўлган у доимо сионистик режим сиёсатларига қарши алоҳида позицияда бўлган.
У Тел-Авивнинг фаластинликларга қарши ҳаракатларини, айниқса сионистик режимнинг жиноий ҳужумларини қайта-қайта танқид қилиб, Вашингтондан сионистик режимга молиявий ва ҳарбий ёрдам бериш масаласини қайта кўриб чиқишни сўради. Шунинг учун у ва АҚШ Конгресси Вакиллар Палатасининг яна бир мусулмон аъзоси Рашида Талиб сионистик режимга қарши позициялари ва АҚШнинг Сионистик режимни қўллаб-қувватлаш сиёсатига қаршилик кўрсатгани учун узоқ вақтдан бери босим остида. Илҳан Умар бир муддат олдин бу борада эълон қилганидек, Сионистик режим ҳукумати Фаластин ерларининг ишғол қилинишини танқид қилган ҳар бир киши билан йўқ қилиш сиёсати билан муомала қилади.
Илҳан Умар ва Рашида Талибнинг позициялари ҳамиша Америка сиёсатига ва сионистик режимнинг Фаластинга қарши жиноятларини қоралашга қарши бўлган. АҚШ Конгресси Вакиллар Палатасининг бу икки вакили АҚШнинг сионистик режим жиноятларини қўллаб-қувватлашидан доимо бош тортган, шу боис уларга турли сиёсий сабабларга кўра АҚШдаги фаол Сионистик режим лоббилари томонидан босим ўтказилган. Яқинда Америка Конгресси Вакиллар Палатасининг бу икки аъзосининг босиб олинган ҳудудларга сафари ҳам бекор қилинди. Бу икки вакил ҳам Сионистик режимни “бойкот, сармоя киритмаслик ва эмбарго” қилиш сиёсати тарафдори ва шу сабабдан кучли босим остида, лекин ҳар доим ўз позицияларида туриб олишади.
Бу икки вакилнинг позицияси Сионистик режим сиёсатига зиддир, айни пайтда улар мусулмон эканликлари учун босим остидадирлар ва Америка парламентининг кўплаб вакиллари исломофоб сиёсатни маъқуллашда бу иккисининг иштирокини тан олмайди, айниқса Республикачилар партиясининг кўпчилиги; Шундай қилиб, республикачилар кўпчиликни қўлга киритгач, уларни чиқариб юборишга ҳаракат қилишди.
Вакиллар палатасининг республикачи вакили Майк Валс бу борада шундай деди:Исроил ва Америка умумий қадриятларга эга ва бу қадриятларни қўллаб-қувватловчилар Ташқи алоқалар қўмитасида бўлишга лойиқдирлар ва антисемитизм бу қўмитада ўрин йўқ.
АҚШ Конгресси Вакиллар Палатасининг Демократик вакили Илҳан Умар ушбу палата спикери Кевин Маккартининг уни Ташқи алоқалар қўмитасидан четлаштириш ҳақидаги қарорини танқид қилди ва Кевин Маккартининг бу қарорини ирқчилик ва ксенофобия контекстида таърифлади.
Барча босимларга қарамай, Америка сиёсий майдонида мусулмонларнинг фаоллиги ортди. Америка-Ислом муносабатлари кенгаши, фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш гуруҳи ва Америка сиёсий саҳнасида мусулмонлар вакиллигини оширишга қаратилган Жетпаcк нотижорат ташкилоти таҳлилига кўра, америкалик мусулмонлар маҳаллий, штат ва федерал оралиқ сайловларда камида 83 ўринда ҳозиргача ғалаба қозонган.
Афтидан, Сионистик режим ҳамон Америкада ўз таъсирини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Шундай қилиб, Сионистик режимга қарши сиёсат Америка ҳукуматларининг қизил хавфига айланди. Бироқ Илҳан Умарнинг қувғин қилиниши ва исломофобияни ёйишга қаратилган саъй-ҳаракатлар ва Америкада исроиллик лоббиларнинг таъсирига қарамай, бу давлат жамияти орасида сионистик режимга қарши сиёсат кучаймоқда.