июн 08, 2023 16:59 Asia/Tashkent
  • Эрон, Покистон ва Хитой ўртасидаги терроризмга қарши кураш бўйича биринчи йиғилишга назар
    Эрон, Покистон ва Хитой ўртасидаги терроризмга қарши кураш бўйича биринчи йиғилишга назар

Пекин шаҳрида Эрон Ислом Республикаси , Хитой ва Покистогн хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш бўйича биринчи 3 томонлама маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

3 томонлама йиғилиш кеча (2023-йил 7-июнь)  Эрон ТИВ вазирининг ёрдамчиси ва Жанубий Осиё масалалари бўйича бўлимининг бош директори, Сайидрасул Мўсавий, Хитой ТИВ раҳбари хавфсизлик масалалари бўйича бош директори Бан Ниян  ва Покистон ТИВ нинг терроризмга қарши кураш бўлими бош директори Абдулҳамид иштирокида ўтказилди.

Учрашувда турли масалалар жумладан, террорзимга қарши кураш ва трансчегаравий террорчиларга қарши курашнинг минтақавий аҳволи муҳокма қилинди ва 3 томонлама хавфсизликни мустаҳкамлаш ҳамда терроризмга қарши кураш соҳасида Хитой, Эрон Ислом Республикаси ва Покистон ўртасида маслаҳатлашувлар механизмини кенгайтириш бўйича қарор қабул қилди.

Эрон Ислом Республикаси, Хитой ва Покистон ўртасидаги учрашув мавзулари ҳақида батафсил маълумот  берилмганига қарамй бу 3 томонлама учрушувнинг ўтказилиши минтақа хавфсизлигига оид умумий хавотирларнинг акси сифатида кўриш керак чунки бу 3 давлат айрим чегара ҳудудларда террорчиар фарлиятига гувоҳ бўлишидан ташқари минтақада айниқса Афғонистонда террорчи гуруҳларнинг мавжудлиги ва ҳужумларидан хавотирдалар.

Бу чорчубда 12 апрель куни Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида Эрон Ислом Республикаси, Хитой Халқ республикаси, Россия федерацияси ва Покистон ТИВ раҳбари Афғонистон масалалар бўйича норасмий учрашув ўтказганди.

Бўлиб ўтган учрагувда, Афғонистондаги терроризм билан боғлиқ хавфсизлик вазиятдан жиддий хавотирлар билдирилди. Уларга кўра барча террорчи гуруҳлар, жумладан ИШИД, Ал-Қоида, Шарқий Туркистон ҳаракати, Теҳрик- Толибон Покистон, Балучистон озодлик армияси ва Афғонистонда жойлашган Жайшуз-зулм минтақавий ва глобал даражада эиддий хатар ва таҳдидлардир.

Мазкур террорчи гуруҳларинг аксарияти Афғонистонда эркин фаолият юритади ва Толибон эса бир неча бор қилинган талаб ва таклифларга қарамай, бу гуруҳларга қарши ҳеч қандай тўхтатувчи ва жиддий чора кўриб чиқмаган. Ҳолбуки  бу гуруҳлар минтақада айниқса Эрон, Покистон  ва Хитой каби қўшни давлатлар учун нотинчлик ва зўравонлик яраташ салоҳиятига эгалар.

Шу ҳолда Покистон ҳукумати ҳам мамлакта шимолида Теҳрик Толибони Покистон гуруҳи томонидан содир этилгагн терооричлик ҳужумларин кўапйганига дуч келмоқда.

 Покистоннинг Балучистон вилояти айирмачи гуруҳлари йниқса Балучистон озодлик армясининг террор ҳужумлари ҳам давом этмоқда.

Покитон мамлакатининг Эрон Ислом Республикаси чегараларида хавфсизликнинг йўқлиги ҳам икки давлат учун муаммо туғдирадиган муҳим масалалардандир. Беъзи терорчи гурулар  Покистон ва Эрон чегарасида хорижий хизмат кўмагида фаоолият юритади.

Ҳаққатан ҳам Покистон хавфсизлигининг беқарорлиги сабаб, ўтган йилларда бу давлат террорчилик ҳаракатлар,  хусусан Жайш-уз-зулм каби ҳаракатлар ва Эрон Ислом Респбликасига қарши террорчилик ҳаракатлари учун хавфсиз бошпаганага айланди.

Бошқа бир муҳи жиҳғати эса Хитойнинг бу уч томонлама учрашувга мезбонлик қилиши ва иштирок этиши ҳам террорчи гуруҳларнинг Покистон, Афғонистон ва Марказий Осиёда фаоаллигини кучайииши Хитойни йирик иқтисодий куч сифатида ташвишга солаётганининг далилидир. Хитой давлати бу минтақда хусусан энергия ва савдо соҳаларида кенг манфаатларга эга бўлган давлатлардан бири ҳисобланади.

Эрон Ислом  республикаси, Покистон ва Афғонистттон давлатлари " Бир камар бер белбоғ" лойиҳасини амалга оширишда Хитой ҳамкорлигининг асосий варинтлари қатрига кирад, шу сабабдан бу минтақада хавфсизликни ўрнатиш Хитой учун аҳамиятлидир.

Пекин ҳукумати сабаб бу минатада, Эрон ва Россия каби мамлакатлар  билан Шанхай ва ЭКО сингари минтақавий ташкилотлар шаклида иттифоқ ва ҳамкорлик яратишга ҳаракат қилмоқда. Иқтисодий сармояларни ривожлантириш учун ҳам, террорчилик гуруҳларнинг фаолиятидан келиб чиқадиган таҳидларни камайтириш учун ҳам ўз мақсадларига эриришда зарур чоралар кўрмоқда.

Минтақадаги террорчи гуруҳларнинг ҳаракатлари ва ҳужумлари билан шуғулланиш ва уларга қарши кураш Эрон Ислом Республикаси доимо таъкидлаббкелаётган мавзулардан биридир ва минатқа билан бу соҳадаги  ҳамкорлик қилишга тайёрлигини ҳам маълум қилган.

Шу асосда Эрон, Хитой ва Покистон ўртасида хавфсизлик йиғилиш ўтказилиши минтақавий яқинлашув ва терроризмга қарши курашда ҳамкорликка қаратилган самарали чора сифатида баҳолаш мумкин.

Ёрлиқ