Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг май ойи 24 июн -2 июль кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
- Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари АҚШда бир қатор учрашувлар ўтказди
- Ўзбекистонга Хитойдан товарларни Эроннинг Бандар-Аббос порти орқали ташиш бошланди
- Эрон ва ўзбекистон ўртасида қўшма спорт лагерларини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилинади
- Ўзбекистон жоме масжидларида Қурбон ҳайити намози адо этилди
- Ўзбекистон президенти бир қатор ислом мамлакатлари раҳбарлари билан телефон орқали суҳбатлашди
-
Ўзбекистон "Миллий тикланиш" партияси етакчиси: Қуръони Каримни ёқиш ҳуқуқ эмас
***
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари бошчилигидаги делегацияси Вашингтонга ташриф буюрганида АҚШдаги ҳукумат расмийлари ҳамда етакчи Америка компаниялари вакиллари ҳамда раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги делегация АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Дональд Лу, АҚШ Савдо вазирининг ўринбосари Алан Эстевес, АҚШ Савдо вакили ўринбосари Сара Бянки, АҚШ Ўзбекистон Савдо палатаси (AOʼSP) раиси Керолин Лемм ва бошқа расмийлар билан музокаралар ўтказди.
АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Дональд Лу билан учрашув давомида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди. Америка томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни олқишлаб, йирик лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутган ҳолда ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканлигини эътироф этди.
АҚШ савдо вазири ўринбосари, Саноат ва хавфсизлик бюроси раҳбари Алан Эстевес билан суҳбат давомида, савдо оқимларини кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашинилди. Америка томони Ўзбекистоннинг ташқи савдо жараёнларининг самарадорлигини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
АҚШ Савдо вакили ўринбосари Сара Бянки билан мулоқотда Ўзбекистон сармоявий жозибадорлигини мустаҳкамлаш, савдо тўсиқларини бартараф этиш ҳамда савдо операцияларини янада осонлаштириш масалалари муҳокама этилди. Учрашувда Ўзбекистонда энергетика, машинасозлик, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва бошқа соҳаларда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган АҚШ компанияларининг муваффақиятли фаолияти алоҳида таъкидланди.
****
Ўзбекистонга Хитойнинг Сиямен портидан Эроннинг Бандар-Аббос порти орқали товарлар етказиб бериш бошланди. Биринчи контейнер поездида мамлакатга маиший техника олиб келинди. Контейнерлар Эрон портида темирйўл платформаларига ортилиб, Туркманистон орқали Ўзбекистонга кириб келди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Хитойнинг Сиямен портидан Сергели станциясига Эрон орқали биринчи контейнер поезди ҳаракати йўлга қўйилган. Таркибида маиший техника юклари, яъни музлаткич, кир ювиш машинаси, газ плиталари бўлган контейнерлар Хитойдан денгиз орқали Бандар-Аббос портига олиб келинган ҳамда темирйўл платформаларига ортилган ҳолда Туркманистон орқали Ўзбекистонга кириб келган.
39 та 40 футлик контейнердан ташкил топган блок поезди Бандар-Аббос портидан Сергели станциясигача етиб келиши учун 14 кун керак бўлиши қайд этилган. Ҳозирда контейнер поезди Ўзбекистон ҳудудига ўтган бўлиб, 25 июнь куни Тошкент шаҳрига етиб келиши режалаштирилган.
Аввалроқ Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов 18 июнь куни Эрон йўллар ва шаҳарсозлик вазири Меҳрдод Базпош билан учрашувида Эрон-Ўзбекистон логистика марказини ташкил этиш, шунингдек, Эроннинг Чобаҳор ва Бандар-Аббос портларида ўзбекистонлик тадбиркорлар иштирокида терминал ва омборлар қуриш бўйича келишувга эришганди.
***
Эрон ва Ўзбекистон қўшма спорт оромгоҳларини ташкил этишда ҳамкорлик қилади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон спорт ва ёшлар ишлари вазири Саййид Ҳамид Сажжодий душанба куни Озарбайжон Республикасининг пойтахти Боку шаҳрида ЮНЕСКОга аьзо давлатларнинг юқори мартабали спорт расмийлари 7-йиғилиши доирасида Ўзбекистон маданият ва спорт вазири Адҳам Акрамов билан учрашиб, Эрон ва Ўзбекистоннинг турли соҳалардаги муштарак томонлари, икки давлатнинг спорт соҳаларидаги ўзаро ҳамкорлигини олқишлади.
Эрон спорт ва ёшлар вазири Эрон Ислом Республикасининг аёллар спортини ривожлантириш дастурларига тўхталиб, қўшимча қилди: Эрон аёллари ўз қобилиятларини дунёга диний ва исломий қадриятларни сақлаб қолган ҳолда намоён этишлари учун Эронда аёллар спортини ривожлантириш учун кўплаб дастурлар амалга оширилди.
Адҳам Акрамов ҳам шундай деди: Эрон ва Ўзбекистон қўшма англашув меморандуми шаклида спорт алоқалари ва ўзаро алоқаларини кенгайтириши мумкин.
Ўзбекистон Маданият ва спорт вазири Эрон спорт ва ёшлар ишлари вазири томонидан билдирилган таклифларни олқишлаб, қўшимча қилди: Ҳандбол, волейбол ва баскетбол соҳасида икки давлат ўртасида кўпроқ мулоқот бўлиши мумкин.
***
Бугун чоршанба эрта тонгда, Ўзбекистондаги жоме масжидларида Қурбон ҳайити намози адо этилди
Қурбон байрам куни тонг саҳардан мусулмонлар таҳорат қилиб, тоза кийим кийишади. Кейин масжидга бориб намоз ўқишади. Намоздан сўнг қурбонлик қилинади ва байрам дастурхони ёзилади. Қурбонликдан барча қўшниларга, камбағал ва ночорларга тарқатилади.
Қурбон ҳайити кунларида барча мусулмонлар бир-бирларини муборакбод этадилар. Қариндош-уруғларни бориб кўриш, ёру биродарларни зиёрат қилиш, бева-бечоралар ҳолидан хабар олиш каби ишлар ушбу кунда савоби улуғ амаллардан ҳисобланади. Бирор сабабга кўра аразлашган, гина-кудратли таниш-билишлар ҳам худди шу муборак улуғ кунларда бир-бирларига қучоқ очсалар, ўзаро узр сўрашсалар мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки кечиримли ва меҳр-шавқатли бўлиш ҳар бир мусулмон учун ҳам қарз, ҳам фарздир.
***
Мирзиёев Қатар амири, Туркия, Миср президентлари ва Туркманистон Халқ маслаҳати раиси билан телефон орқали суҳбатлашди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувлар ва қабул қилинган битимлар ижросини жадаллаштиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон президенти Қатар амири билан телефон орқали суҳбатлашди. Телефон мулоқоти аввалида давлат раҳбарлари Қурбон ҳайити – Ийд ал-Адҳо билан бир-бирини дилдан қутлаб, икки мамлакат халқларига тинчлик-осойишталик, равнақ ва барқарор тараққиёт тиладилар.
Самарқандда ўтган олий даражадаги учрашув икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиққани ва аниқ мазмун билан бойитгани ҳақида якдил фикр билдирилди.
Етакчилар савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий ва маданий-гуманитар соҳаларда қабул қилинган қўшма қарорлар ижросининг боришини кўриб чиқдилар. “Яшил” энергетика, молия, инфратузилма, транспорт ва логистика, қурилиш ва бошқа тармоқлардаги лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.
Халқаро ва минтақавий кун тартибининг энг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Шунингдек Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари Қурбон ҳайити билан бир-бирини дилдан табриклади. Ўзбекистон президенти янги Арқадағ шаҳри расман очилгани муносабати билан ҳам Гурбангули Бердимуҳамедовни қутлади.
Кун сайтига кўра, кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Томонлар бир-бирини ва қардош халқларимизни муборак Қурбон ҳайити билан қутлаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор этди.
Кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ва Миср етакчилари эришилган келишувларнинг ижросини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси 28 июнь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда бутун мусулмон уммати учун муқаддас Қурбон ҳайити билан бир-бирини қутлади. Ўзбекистон ва Мисрнинг дўст халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари билдирилди.
***
Ўзбекистон , “Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Алишер Қодиров Швецияда Қуръоннинг ёқилишига муносабат билдирди.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Телеграмм саҳифасида, “Қуръони Каримни ёқиш ҳуқуқ эмас, Ислом дунёсида аллақачон иммунитет шаклланиб бўлган провокация! Иккита бетайиннинг ҳуқуқи миллионлаб фуқаролар учун ватан бўлган Швециянинг фундаментал манфаатларидан устун бўлиши мумкинми?”, - дея ёзди
Унинг , Қуръони Каримни ёқиш ҳуқуқ эмас, Ислом дунёсида аллақачон иммунитет шаклланиб бўлган провокациядир деган сўзларини Спутник сайти хабар қилган.