Швецияда Қуръони каримни ҳақорат қилишга қарши мусулмонлар консенсуси
-
Швецияда Қуръони каримни ҳақорат қилишга қарши мусулмонлар консенсуси
Эрон, Ироқ, Ливан ва Нигерия каби турли давлатларнинг мусулмон халқи Швецияда Қурьони Каримга қилинган ҳақоратни намойишлар уюштириб қоралади.
Охирги 10 кун ичида Европа давлатларида исломий муқаддасотларни ҳақоратлаш кучайган. Швеция ва Дания яна бир бор Қуръонни ҳақорат қилишга рухсат берди. Бир ҳафта ичида иккинчи марта, ўтган пайшанба куни Швецияда Қурьонни ёқиб юборганлар бу давлат полициясининг яшил чироғи билан Қурьони Каримни ҳақорат қилишди. Кеча Даниядаги ўта ўнг гуруҳ Копенгагендаги Ироқ элчихонаси олдида Қурьон нусхасини ёқиб юборди.
Швеция ва Данияда Қурьони Каримнинг таҳқирланиши Европа ҳукуматлари ўзларининг эьлон қилган сиёсатларида Қурьонни таҳқирлашни қўллаб-қувватламасликларини даьво қилишларига қарамай, амалда бу ноқонуний ва ҳақоратли ҳаракатни қўллаб-қувватлаётганликларини кўрсатади. Европа ҳукуматлари турли исломий мамлакатлардаги мусулмонларнинг ғазабини кузатмоқда. Лекин улар мусулмонларнинг диний муқаддасликларини ҳақорат қилишга қарши туриш ўрнига, бу ҳаракатнинг давом этишига замин яратмоқда. Бу давлатлар сўз эркинлигини даьво қилиб, Қурьони Каримни ҳақорат қилишни оқласа-да, мактабларда ҳижоб ўрашга ва Ҳолокостга оид саволларга қарши чиқишади ва бу ҳолатларда сўз эркинлиги ҳеч қандай маьнога эга эмас. Шунинг учун Европа давлатларида исломий муқаддасликларни ҳақорат қилиш нафақат сўз эркинлиги ва умумий ҳаракат, балки ислом дини ва мусулмонларга қарши мақсадли ва уюштирилган ҳаракатдир.
Европа ҳукуматлари ва Қурьони Каримга ҳужум қилганларнинг бу ҳаракати ислом давлатларида кенг норозилик уйғотди. Швеция элчихонасига ҳужум қилган ироқлик намойишчилар Бағдоддаги Дания элчихонасига ҳам ҳужум қилишди. Швеция элчихонаси дипломатлари ва ходимлари Ироқдан чиқариб юборилди. Ироқ Ташқи ишлар вазирлиги халқаро ҳамжамиятни Қуръони Карим ҳақоратига қарши курашишга чақирди ва бу ҳаракатни "ҳунук ҳодиса" деб атади.

Қуръонни ҳақорат қилишга қарши Ливан ва Нигерияда ҳам оммавий намойишлар ўтказилди ва намойишчилар Швециянинг бу давлатлардаги элчисини чиқариб юборишни талаб қилди. Кеча Эроннинг турли шаҳарларида Қуръони Каримга нисбатан ҳақоратларни қоралаб, мусулмонларнинг муқаддас китобини ҳақорат қилишга рухсат берувчи ҳукуматларга қарши туриш зарурлигини таъкидлаган намойишлар бўлиб ўтди. Шу муносабат билан Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар бўйича Ҳусайн Амирабдуллоҳиён ҳам Швециянинг янги элчисини қабул қилинмаслиги ва Эроннинг янги элчиси Стокголмга юборилмаслигини маьлум қилди. Амир Абдуллоҳиён Ислом ҳамкорлик ташкилотини шошилинч йиғилишга чақирди. Саудия Арабистони, БАА ва Иордания ҳам Швеция элчисини чақиртирди. Ливан матбуоти Швеция элчисини чиқариб юборишни талаб қилди. Туркия Қурьони Каримни ҳақорат қилганларни ҳибсга олиш учун ордер берди.
Шубҳасиз, Европа давлатларида Ислом билан қарама-қаршиликларда катта ютқазувчилар Европа ҳукуматлари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотидир. Ислом олами турли соҳаларда, хусусан, иқтисодий соҳада юқори салоҳиятга эга ва Ислом давлатлари билан Европа давлатлари ўртасидаги тафовут ортиб бораётгани уларни бу имкониятлардан маҳрум қилиши мумкин. Бундан ташқари, исломий мамлакатлардаги одамларнинг кенг тарқалган муносабати ҳам уларнинг Швеция ва Дания каби давлатлар билан алоқаларини узиш талабига далолат қилади. Бошқа томондан, халқаро ҳуқуқ ҳужжатларининг аксариятини ушбу ташкилот бошқаруви ва назорати остида тўплаган ва тасдиқлаган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Қурьони Каримга таҳқирлашга қарши қатьий позиция тутмади. Бу ҳаракатсизлик билан у ўз позициясини, шунингдек, халқаро ҳуқуқ ҳужжатларини шубҳа остига қўйди.