Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
(last modified Tue, 01 Aug 2023 10:22:59 GMT )
август 01, 2023 15:22 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 24-31 июль кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Бахтиёр Саидов Британия ташқи ишлар вазири билан учрашди
  • Ўзбекистонда электромобиллар импорти қарийб 5 баробарга ошди
  • Хитой, Россия ва Қозоғистон Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо ҳамкорлари бўлишди
  • 6 ойда 10 мингга яқин ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олди 
  • CAFA Futsal Cup 2023. Ўзбекистон Эронга йирик ҳисобда ютқазди
  • Жамшид Қўчқоров Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Ясутоши Нишимура билан учрашди
  • Ўзбекистонда кўплаб ИИБ бошлиқлари ва прокурорлар ишдан олинди

***

Кеча Лондонда Бахтиёр Саидов Британия ташқи ишлар вазири ва Парламенти аъзоси Жеймс Клеверли билан учрашди

Саидовнинг Британияга сафари доирасида бўлиб ўтган ушбу учрашувда Ўзбекистон ва Британия ҳамкорлигининг дипломатия, таьлим, иқтисодиёт, маданият, халқлар ўртасидаги алоқалар ва бошқа соҳалар ҳақида фикр алмашилди.

Учрашувда алоқаларни чуқурлаштириш ҳақида маслаҳатлашилди.

Шунингдек, Саидов ушбу сафари давомида Британия хавфсизлик вазири ва парламент вакиллари билан учрашиб, Ўзбекистон-Британия форуми йиғилишида иштирок этди.

***

Ўзбекистонда электромобиллар импорти қарийб 5 баробарга ошди

Ўзбекистонда электромобиллар импорти қарийб 5 баробарга ошди, дея хабар берди Ўзбекистон Статистика агентлиги.

Қайд этилишича, Ўзбекистон 6 ойда энг кўп Хитойдан электромобиль импорт қилган.

2023 йилнинг январь-июнь ойларида 10 та хорижий давлатдан қиймати 167 млн долларга 5 403 та электромобиль импорт қилган.

Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4289 тага ёки қарийб 5 баробарга ошган.

***

Хитой, Россия ва Қозоғистон Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо ҳамкорлари бўлишди

Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо ҳамкорлари, анъанавий равишда Россия, Хитой ва Қозоғистон бўлиб қолмоқда. 

Ўзбекистон  Статистика агентлиги 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо ҳамкорларини малум қилди. Унга кўра:

Хитой – $ 5,3 млрд

Россия – $ 4,4 млрд

Қозоғистон – $ 2,2 млрд

Туркия – $ 1,5 млрд

Корея – $ 1,0 млрд

Германия – $ 929 млн

Қирғиз Р. – $ 484 млн

Туркманистон – $ 439 млн

Франция – $ 388 млн

Афғонистон – $ 371 млн

Маълумот учун, сўнгги бири неча йил давомида Россия ва Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо ҳамкорлари бўлиб қолмоқда. Хусусан Ўзбекистон экспортида ҳам энг катта рақамлар Россия ва Хитойга тўғри келади 1,3 ва 1 млрд доллар.

Айтиш жоизки Ўзбекистон иқтисодиётига киритилаётган инвестициялар ҳамда республикада очилаётган қўшма ва хорижий компаниялар сони бўйича Россия етакчилик қилмоқда.

***

6 ойда 10 мингга яқин ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олди 

2023 йил биринчи ярмида 9340 нафар ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олган. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг миграция ҳолати бўйича расмий статистик маьлумотлари дарак бермоқда

Ушбу давр мобайнида 205 мингдан ортиқ хорижлик Россия фуқаролигини олган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 38,2 минг кишига камайган. 

Статистикага кўра, Россия фуқаролигини олишда Тожикистон фуқаролари етакчилик қилмоқда — 87 минг, иккинчи ўринда Украина фуқаролари – 39 минг, Арманистон эса учинчи ўринда – деярли 18 минг. 

Кейинги ўринлардан Қозоғистон (13 876) ва Қирғизистон (10 500) жой олган. Ўзбекистонликлар эса Россия паспортини олиш бўйича олтинчи энг катта кўрсаткични қайд этган.

***

CAFA Futsal Cup 2023. Ўзбекистон Эронга йирик ҳисобда ютқазди

Тожикистон пойтахти Душанбеда CAFA Futsal Cup-2023 турнири 4-тури доирасида Ўзбекистон ҳамда Эрон миллий жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.

Ўзбекистон вакиллари мусобақадаги тўртинчи ўйинида турнирдаги 2-мағлубиятга учради. Гуруҳ пешқадами Эронга қарши баҳсда ўзбек жамоаси йирик – 5:0 ҳисобида мағлуб бўлишди. 

Шу тариқа, Эрон 9 очко билан гуруҳда пешқадамликни мустаҳкамлади. Ўзбекистон эса 6 очко билан, ҳозирча 4-ўринга тушди. Турнирнинг сўнгги ўйинида вакилларимиз Қирғизистонга қарши паркетга тушади.

***

Жамшид Қўчқоров Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Ясутоши Нишимура билан учрашди

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров бошчилигидаги мамлакат делегациясининг Токиога ташрифи доирасида Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Ясутоши Нишимура билан учрашув бўлиб ўтди.

Ясутоши Нишимура Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасининг ҳаракатлантирувчи кучи эканлигини таъкидлаб, Япония ҳукумати кадрлар тайёрлаш, саноатни ривожлантириш ҳамда “яшил” иқтисодиётга ўтиш бўйича икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятида эканини билдирди.

Бўлиб ўтган учрашув якунида томонлар “яшил” трансформация, барқарор ривожланиш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни келгусидаги икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишлари сифатида белгилаб олиш муҳим эканини тасдиқлади.

Шунингдек, Ўзбекистон делегациясининг ташрифи доирасида меҳнат миграцияси соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган ишбилармонлик учрашуви, шунингдек, Нагоя шаҳри мери Такаши Кавамура билан учрашув бўлиб ўтди.

Маьлумот учун, ўтган ойда Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (ЖИCА) Ўзбекистондаги янги раҳбари Ёшибуми Биту Ўзбекистондаги ҳамкорликни амалга ошириш бўйича ўзаро қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳамкорлик соҳаларини кенгайтириш бўйича келишиб олдилар.

Ушбу учрашувда Ўзбекистонга япон сармояси ҳажми ортиб бораётгани, жумладан, энергетика, инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, таьлим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида умумий қиймати 3 миллиард 500 миллион долларлик 11 та лойиҳа амалга оширилаётгани алоҳида таькидланди.

***

Ўзбекистонда кўплаб ИИБ бошлиқлари ва прокурорлар ишдан олинди

Ўзбекистоннинг 16 та туман ИИБ бошлиқлари ҳамда 6 туман прокурори жиноятчиликка қарши етарлича курашмагани учун Шавкат мирзиёев буйруғига асосан ишдан олинди

Фарғона вилоятидаги йиғилишда Шавкат мирзиёев қатор ички ишлар тизими бошлиқлари, прокротура ва миллий гвардия расмийларини ишдан олди.

Бундан ташқари, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари ва ИИВ раҳбарининг икки ўринбосарига ҳайфсан берилди.

«Жиноятчиликни жиловлаш ва аҳоли билан ишлашда сусткашликка йўл қўйганлиги учун Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев, ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Раҳмоновга, маҳаллада профилактика инспекторлари ишини лозим даражада ташкил қилмагани учун, ички ишлар вазирининг ушбу соҳага масъул ўринбосари Б.Абдуллаевга ҳайфсан эълон қилинди ва уч ой синов муддати тайинланди», дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарида.

Барча вилоят прокурорлари ва ИИБ бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари ўзига тегишли хулоса қилмаса, йил якуни билан барчаси лавозимидан озод этилиши қайд этилди.

Шунингдек, жиноятчиликка қарши курашишда сусткашликка йўл қўйган туман ИИБ бошлиқлари ва прокурорлар ишдан олинди.

Йиғилиш давомида Қўқон шаҳар ИИБ бошлиғи Нурилла Султонов ҳамда Ўзбекистон тумани ИИБ бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддинов ҳам ишдан олинди.