Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Қуръони Каримга нисбатан қилинган ҳақоратга кеч, аммо жиддий муносабати
(last modified Wed, 02 Aug 2023 07:01:19 GMT )
август 02, 2023 12:01 Asia/Tashkent
  • Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Қуръони Каримга нисбатан қилинган ҳақоратга кеч, аммо жиддий муносабати
    Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Қуръони Каримга нисбатан қилинган ҳақоратга кеч, аммо жиддий муносабати

Кеча (31-июл) Ислом ҳамкорлик ташкилотига аьзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг 18-фавқулодда ва виртуал йиғилиши Швеция ва Данияда Қурьони Каримнинг қайта таҳқирланиши ҳолатларини текшириш бўйича ўтказилди.

Қуръони Каримга нисбатан ҳақорат Швециядаги ироқлик қочқин Селван Момикадан бошланган. 28 июн куни Швеция полицияси кўмагида Момика Стокголмдаги Ироқ элчихонаси олдида Қурьони Карим нусхасини ёқиб юборди. Ироқ мусулмон халқининг бу жирканч ҳаракатга муносабатидан сўнг, бир ҳафта ўтиб бу ҳақоратли ҳаракатини такрорлади. Данияда исломга қарши бир гуруҳ аъзолари Ислом ва Ироққа қарши шиорлар айтиб Ироқ байроғи ва Қуръони Каримни ҳақорат қилдилар ва исломий мамлакатлар халқининг кенг кўламли норозилигига қарамасдан бу ҳақоратни такрорладилар.

Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти Қуръони Каримга қилинган такрорий ҳақоратлардан бир ой ўтиб навбатдан ташқари йиғилиш ўтказди. Бу борада ушбу ташкилот фаолиятига нисбатан иккита танқид бор. Биринчидан; кеч реаксия кўрсатди ва иккинчидан; У кўпроқ таъсир қилиш учун бу учрашувни оффлайн тарзда ва шахсан ўтказмади. Бироқ, бу йиғилишнинг ўтказилиши ҳам баьзи Европа давлатларида Қурьони Каримнинг ҳақоратланиши юзасидан ислом давлатларида хавотир кучайиб бораётганидан далолат беради.

Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг кечаги йиғилиши Швеция ва Дания ҳукуматларининг Қуръони Каримнинг таҳқирланишига йўл қўймаслик чораларини кўраётганидан ҳафсаласи пир бўлганидан кейин бўлиб ўтди ва бу исломий муқаддас нарсаларни ҳимоя қилиш учун яхши бошланиш нуқтаси бўлиши мумкин. Шу муносабат билан Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳо ушбу ташкилотга аьзо давлатларга Швеция ва Дания билан муносабатларда ўз ихтиёрига кўра суверен чоралар кўришни тавсия қилди.

Ислом ҳамкорлик ташкилотига аьзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Қурьонни ҳақорат қилишга қарши 18-фавқулодда ва виртуал йиғилиши 

 

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон ҳам шундай деди:“Биз Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг барча мамлакатлари ва аьзоларини ушбу ҳужумлар такрорланмаслиги учун амалий ва самарали чоралар кўриш учун биргаликда ҳаракат қилишга таклиф қиламиз”.Бошқача айтганда, Ислом ҳамкорлик ташкилотининг ҳаракати кечиккан бўлса-да. Аммо бу Қуръонни ҳақорат қилишнинг давом этиши Швеция ва Даниянинг ислом мамлакатлари билан муносабатларида оқибатларга олиб келиши мумкинлигини кўрсатди.

Ҳусайн Амир-абдуллоҳиённинг кечаги Ислом ҳамкорлик ташкилоти йиғилишидаги икки таклифи ҳам муҳим эди. Амир Абдуллоҳиён Қуръони Каримни ҳақорат қилганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш, шунингдек, Ислом ҳамкорлик ташкилоти делегациясини Швеция ва Данияга юборишни талаб қилди. Бу таклифлар суд доираларида Қурьони Каримни ҳақорат қилганларнинг жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши билан аҳамиятлидир. Бошқа томондан, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти делегациясининг Швеция ва Дания икки давлатига юборилиши бу давлатлар расмийлари билан исломий муқаддас нарсаларни эьзозлаш зарурлиги тўғрисида мулоқот ва музокаралар ўтказиш учун асос бўлиши билан бирга,  Исломнинг тирнчлик ва раҳмдиллик юзини ҳам намоён этади. Ғарб давлатларида Қурьони Каримни ҳақорат қилишга рухсат берилган бўлса, ислом давлатлари европаликларнинг муқаддаслигини ҳақорат қилишдан ўзларини тийиб, бундай ҳаракатларга қарши туриш учун мулоқот ва музокарага урғу беради.

Ёрлиқ