Январ 21, 2024 15:12 Asia/Tashkent

Эроннинг 5 нафар ҳарбий маслаҳатчии кеча босқинчи сионистик режимнинг Сурия пойтахтига уюштирган ҳаво ҳужумарларида шаҳид бўлди.

Бу ҳужум эса Исроил режимини сўнгги ҳафталарда Фаластин ва Ливан қаршилик кучларининг бу режимга қарши ҳақли курашининг янги тўлқинини тўхтатиш мақсадидаги навбатдаги террор ҳужумидир.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги ҳафталарда сионистик режимнинг Ливан ва Фаластин ва Ироқдаги қаршилик етакчилари ҳамда Ироқ , Ливан ва Суриядаги эронлик ҳарбий маслаҳатчиларига уюштирган террорчилик ва  мақсадли ҳужумларнинг ноқонунийлигидан ташқари , болаларни террор қилувчи сионистик режимнинг ғарблик тарафдорларининг сионистик режим терорчилик ҳараатини кўриб туриб сукут сақлаши  уларни бу жинятга мазмунли ёрдам бериши ва шериклигиниг яна бир белгисидир.

Айтиш керакки сионистик режимнинг  Дамашқ атрофидаги Ал-Меззаҳ ҳудудига уюшштирган ҳаво ҳужумида 5 нафар эронлик ҳарбий маслаҳатчи ва бир қатор суриялик шаҳид бўлдилар.

Илгари ҳам яъни сўнгги ҳафталарда Сурия ва Ливандаги  Исроил режими терактларида Эроннинг Суриядаги ҳарбий маслаҳатчиларидан бири Сайид Рази Мўсавий, Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг Ливандаги қўмондонларидан бири,  Вассам Ат -Тавил ва Фаластин Исломий қаршилик ҳаракати-ҲАМОСнинг етакчи қўмондонларидан бири Солиҳ Ал Арурий шаҳид бўлганди. Ироқдаги Ан-Нужабо ҳаракати қўмондонларидан бири Абу Тақавий Ас -Саъидий ҳам ўтан ой АҚШнинг Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрига ҳарбий дронлари томонидан уюштирилган ҳужумида шаҳид  бўлганди.

Сионистик режимнинг ўтган 3 ой давомида Эрон қаршилик кўрсатиш етакчилари ва қўмондонлари, ҳарбий маслаҳатчиларига суиқасд уюштиришдан мақсади қаршилик жабҳасиини тўхтатиш ва бу фронт кучларининг руҳиятини заифлаштириш бўлса-да, аммо ўтган бир ойлик дала жангларида бу режимнинг ҳар бир террор ҳужуми ортидан сионизмга қарши кампаниялар кўлами турли жабҳаларда кенгайиб бу режимга қарши янги жабҳа очилгани яққол кўриниб турибти.

Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракати ва Ироқ қаршилик кучларининг сионистик режим ва АҚШ кучлари билан тўқнашув майдонига  Ғазонинг мазлум  ва қамалдаги халқини қўллаб-қувватлаш мақсадаида кириши бунинг яққол далилидир.

Ислом Иниқлоби соқчилар корпуси

 

Қолаверса минтақада, хусусан Фаластиннинг босиб олинган ҳудудларида сионистик режим томонидан 80 йиллик босқинчилик, тажовуз ва террорининг рекорди-яъни ҲАМОСнинг маънавий раҳбари, Шайх Аҳмад Ёсин, Исломий жиҳоднинг марҳум бош котиби Фатҳи Шақоқий,  Абдулазиз Рантисий каби ҲАМОСнинг кўплаб етакчиларини террор қилганидан сўнг, фаластинилклар ўз етакчилари мақсадлар ва орзу армонларини яъни Қуддус пойтахтлиги билан Фаластин мустақил ддавлатини ташкил қилиш мақсадини куч қудрат билан давом эттиришмоқда.

Эрон Ислом республикаси ҳам Ислом Инқилоби ғалабасидан кейин ўзининг сиёсий, ҳарбий ва маслаҳат  кучи билан Фаластин  ва Ливандаги қаршилик жабҳасининг ўнг қанот курашларини доим қўллаб-қувватлаган ҳолда Фаластин халқининг истакларини рўёбга чиқариш ва Ливан жанубидаги босиб олинган ерларни озод қилиш учун ҳеч қандай саъй ҳаракатлардан аямаган.

Шу боис Қудсни ишғол қилиб олган босқинчи режим ва унинг асосий дастакчиси бўлган АҚШ ҳам Эрон ва қаршилик жабҳасига зарба бериш учун доимо ўз қўмондонлари ва маслаҳатчиларини  террор қилишга урниб келмоқда.

Эронлик ҳарбий маслаҳатчиларнинг қўрқоқларча террор этилиши ҳам қаршилик кучлар  иродасини  камайтирмаган балки қаршилик  йўлини давом эттиришдаги ҳаракатни янада мустаҳкамланган. Генерал Қосим Сулаймонийнинг АҚШ кучлари томонидан террор  этилгани қаршиликни тўхтата олмагани ва унинг ишини бошқа қўмондонлар давом эттиргани каби.

Ҳатто илгаригидек АҚШнинг минтақадаги позицияларга янада кўпроқ ҳужумлар содир бўлган даражада Фаластин, Сурия, Ливан ва Ямандаги қаршилик фронти кундан-кунга кучайиб , бирлашиб бормоқда.

Ёрлиқ