феврал 01, 2024 15:08 Asia/Tashkent
  • Исроил режими ва Ғарб давлатлари Ғазода геноцидни кучайтириш мақсадида \
    Исроил режими ва Ғарб давлатлари Ғазода геноцидни кучайтириш мақсадида \"UNRWA\"га қарши босим ўтказмоқда

Исроил режимининг ҲАМОС ҳаракатини йўқ қилиш ва Ғазо ахолисининг иродасини мағлуб этиш мақсадида бу минтақага беъмани ва шафқатсизларча ҳужумидан тахминан 4 ой ўтиб борар экан, бу режим ўзининг ғарблик тарафдорларининг ҳамкорлигида Ғазога қарши сиёсатни давом эттириб БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам ва ишлар агентлиги- (UNRWA) га ёрдамни тўхтатишни кун тартибида қўйган.

Сионистик режим 7-октябр воқеаларида  БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам ва ишлар агентлиги -UNRWA нинг бир неча ходимлари иштирок этганини иддао қилганидан бир кун ўтиб АҚШ, Британия, Германия ва бошқа бир қанча Ғарб давлатлари ҳам дарҳол ушбу агенликка молиявий ёрдамни тўхтатганликлаини маълум қилишди.  UNRWAга ёрдамни тўхатиш ҳозирги оғир шароитда Ғазо секторидаги юз минглаб фаластинлик қочқинларга озиқ-овқат ва соғлиқ ёрдамини тўхтатиш ва бу ҳудуд аҳолисини геноцид қилишни кучайтириш демакдир.

Унинг тарихи  1949 йилдан бошланган БМТнинг фаластинилк қочқинларга ёрдам ва ишлар агентлиги  - "UNRWA", ҳозирда  30 000 га яқин ходим билан босиб олинган Фаластин ҳудудлари ичида ва ташқарисда 5 миллиондан ортиқ фаластинликларни айниқса урушдан вайрон бўлган Ғазо ҳудудига кўмаклашган.

Ўтган жума куни Исроил режими бир қатор  “UNRWA” ходимлари  ўтган -2023-йил  7-октябр куни Ал-Ақсо тўфони амалиётида қатнашганини иддао қилди.

Мазкур иддаонинг ҳақиқати ҳам тасдиқланмаган бўлса-да, аммо биринчидан АҚШ, Канада, Австралия, Финляндия, Британия ва Италия каба 6 Ғарб давлатлари бунга билдирган муносабатларида  UNRWA томонидан содир этилган қоидабузарлик деган иддаолари билан  ушбу муассасага йиллик ёрдамини тўхтатишларнии эълон қилдилар.

Мазкур давлатларнинг баёнотидан бир кун ўтгач, Ғарбнинг "UNRWA" га қарши мувофиқлаштирилган  реакциялари давомида Германия, Шотландия ва Франция ҳам унга қўшилишди ва  бу агентликка ёрдамини тўхтатиш ва  Фаластин геноцидининг кучайишида қатнашишини таъкидладилар.

Мазкур мавзуларнинг барчаси  сионистик режимнинг Ғарбнинг дипломатик ва ОАВ лари билан келишилган ҳолда БМТнинг фаластинлик қочқинларига ёрдам кўрсатиш агентлигинг   UNRWAга қарши кампания бошланганидан далолат беради. Аммо нега сионистлар Ғазо бўлгасидаги ёрдам агентликлари фаолиятини тўхтатиш жараёнини шу нуқтада кузатиб бораётгани масаласини эса  Ғарбнинг ОАВ ҳужумларидан яширин қолган даллиларада излаш мумкин.

Айрим эксперлар эса Тел -авив шундай бир вазиятда, БМТнинг фаластинлик қочқинларга ёрдам ва ишар агентлиги  (UNRWA)  ходимларини айлаб, Ғазо бўлгасида яшовчи фаластинликлар ва ҲАМОС ҳаракати устидан босимни ошириб, бу ишдан ўзининг ҳуқуқий ва дипломатик  мағлубиятидан қочиб Жанубий Африканинг бу режим устидан Халқаро судга шикояти қаршисида мағлубиятинги яшириш ва унга соя солишни ният қилганини истино қилишмайди.

Сўнгги икки ҳафта ичида Жанубий Африка ҳукуматининг Халқаро судга сионистик режимга қарши кўрган ҳаракати билан сионистлар халқаро энг асосий айбланувчи сифатида ОАВларда ткъкидланмоқлда.

Халқаро суднинг бу ҳаракати эса Исроил режими ва униг тарафдорларини айблов ва заифлик ҳолатга келтирган ва оқибатда ҳам улар ғазодаги урушда айбланишини тайин.

Ғазо сектори

 

Исроил режими Ғарб тарафдорларининг ҳамкорлиги ва мувофиқлаштириши билан БМТнинг қошидаги бошқа институтларининг обрўсига путур етказиш ва Гаага суди ҳукмини  шу эътиородан соқит қилиш биан   UNRWAни айблашга ва  ўз ҳаракатларни ҳеч бўлмаганда ички жамоатчилик фикрида оқлашга уринмоқда.

Юз минглаб фаластинликлар хусусан Ғазо бўлгаси аҳолиси бу режимнинг энг оғир ва қуруқлик ҳужумларига учраган бир вазиятда Исроил режими тарафдорларининг  UNRWAга ёрдамни тўхтатиш қарори бу режим фаластинликларниг иродаини ва қаршиилкларнии енгиш учун ҳарбий ҳаракатларининг мағлубияти ортидан, Ғарб тарафдрлари ёрамида Ғазо секторда геноцид сиёсатин давом эттиришга қарор қилгани ва бу сафар очлик қуролини ишлатиб соғлиқни сақлаш ва тиббий хизматнингн олдини олиш пайида бўлганини яққол кўрсатмоқда.

Айим Ғарб давлатларининг сионистик режимнинг 7-октябрь амалиётларида фаластинлик кучлар билан бирга UNRWA ходимларининг бир қисми иштиок этгани иддаоси асосида бу агентликка ёрдамларини тўхтатиши эса  сўнгги 3 ойда бу режимни Ғазога уюштирган ҳужумларида   UNRWAнинг 150 нафар кучлари ўлдиргани ва тарихда кам учрайдиган жиноятларни кўриб туриб  сионистларинг Ғарб ҳомийлари сукут сақлаётгани билан бир пайтга тўғри келмоқда.

 UNRWA агентлигининг бир неча ходимининг ҳатти-ҳаракати ҳақидаги даъволар ҳақиқат бўлган тақдирда ҳам, бу агетликнинг ўн минглаб бошқа ходимарининг саъй-ҳаракатлари ва уларнинг юз минглаб одамларга хизматларини эътиборсиз қодирмаслик ва уларни жамоавий жазо мумкин эмас.Хулоса қилиб айтгангда, сионистик режимни қўллаб-қувваатловчи мамлакатларни бундай қарори хусусан Ғазо бўлгасидаги гуманитар фалокат соясида миллионлаб фаластинликларнинг жамоавий жазоланиши ва уларни Ғазо аҳолисини  қирғин қилиш ва геноцидида бевосита қатнагшаётганининг яққол далилидир.

Ёрлиқ