Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 5 сўм 16 тийинга ошди
(last modified Wed, 27 Jul 2016 10:11:40 GMT )
июл 27, 2016 15:11 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 5 сўм 16 тийинга ошди
    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 5 сўм 16 тийинга ошди

Ўзбекистон Марказий банки АҚШ доллари қийматини 2964 сўм 3 тийин этиб белгилади.

Дарё сайтининг хабарига кўра, Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 26 июлдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2964 сўм 3 тийин этиб белгиланди. Бу 19 июлдаги курсга нисбатан 5 сўм 16 тийинга кўп.

26 июлдан эътиборан 1 евро қиймати 3291 сўм 37 тийин (19 июлдаги курсга нисбатан 10 сўм 75 тийин қиммат), 1 Хитой юани 443 сўм 87 тийин (19 июлдаги курсга нисбатан 2 сўм 13 тийин қиммат), 1 Россия рубли эса 45 сўм 86 тийин (19 июлдаги курсга нисбатан 98 тийин арзон) этиб белгиланган.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Ёрлиқ