Шавкат Мирзиёев Миср президентига ҳамдардлик билдирди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i10729-Шавкат_Мирзиёев_Миср_президентига_ҳамдардлик_билдирди
Шавкат Мирзиёев Миср президентига ҳамдардлик билдирди
(last modified 2018-08-22T17:48:49+00:00 )
декабр 13, 2016 13:49 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Миср президентига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Миср президентига ҳамдардлик билдирди

Қоҳирадаги теракт муносабати билан Шавкат Мирзиёев қурбонлар яқинларига ҳамдардлик, жароҳатларганларга тезроқ тузалиб кетиш истагини билдирди.

ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Миср раҳбари Абдулфаттоҳ Ас-Сисига кўплаб қурбонларга сабаб бўлган Қоҳирадаги ибодатхонадаги теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди, ТИВ матбуот хизмати хабарига биноан. Эслатиб ўтамиз ўтган якшанба куни Қоҳирадаги Абоссия ибодатхонасида портлаш оқибатида 25 киши қурбон бўлган ва яна 49 киши жароҳатланган эди. Қурбонлар ва жароҳатланганлар орасида болалар ва аёллар бор. Ўзбекистон раҳбари қурбонлар яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларга тезроқ тузалиб кетиш истагини билдирди.